“Дарё”да Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати суд бошланишидан аввал прокурор билан яширин суҳбат қургани, 15 дақиқача давом этган суҳбат тарафларни ташқарида қолдирган ҳолда амалга оширилгани учун жавобгар ва унинг адвокати эътирозига сабаб бўлгани хабар берилганди. Шундан сўнг даъвогарнинг адвокати судлов ҳайъатидан ҳаракати учун изоҳ сўрагани, шунингдек, Олий суд раисига ҳам шикоят қилгани очиқланди. Судлов ҳайъатининг 3 декабрь куни давом этган навбатдаги мажлисида даъвогар фермер адвокати яна судлов ҳайъатига юзланиб, прокурор билан “пичир-пичир”га аниқлик киритишини талаб қилди.