ШўнғишУнинг жиддий, балки тузалмас бир “касал”и бор: бир ишга берилиб кетса, бомба тушса ҳам токи ўшани тугатмагунча ўтираверади. Унинг олдида ҳатто
манави хола шарманда.
Атрофидагиларни умуман эшитмайди, кўрмайди, сезмайди.
(Бечора оиласига қийин.) Бошқа бир ўлчамга ўтиб кетиб қолади гўё. Атрофи тугул ўзини ҳам эсидан чиқаради. Ошқозоними? Уни биринчи ўринда унутиб қўяди.
Баъзан мана шу ҳолатда кунлаб қолиб кетади. Вазифаси тугагачгина бошини кўтариб, нафас олишда давом этади ва яшашга қайтади.
Энг даҳшатли шўнғишлари энг севган ишларида, яъни ёзиш жараёнида, умуман, қалами қиртиллайдиган ишларда бўлади. Севган ишлари билан эса ҳар куни шуғулланади. Демак, унинг ҳар куни чуқууур-чуқуур шўнғишлари бор.
Ундан хафа бўлманглар. У шўллиқ ҳам нима қилсин, Аллоҳ яратган ижодкор табиати шундай экан-да.
Ашаддий шўнғувчилар салафларда ҳам кўп бўлган-ку. Масалан, Ибн Суҳнун таълиф билан шунчалик машғуллигидан жорияси унга овқат едириб қўйганини сезмай қолади.
Убайд ибн Яъийш ҳадис ёзаётганида опаси унга овқат едириб туради. Бу ҳол
30 йил давом этади.
Ёзувчи, ижодкорларнинг оилалари энг кўп шикоят қиладиган нарса — овқатни ўз вақтида, ҳамма билан бирга емаслик. Орамизда шундайлар бўлса, гапларимни жуда яхши тушуниб туришибди.
Масалан, мен шу пайтгача ижодига берилганида кўзини ундан уза олган, “лаббай овқатжон, ўзим айланай сендан” деб чопган бирортасини танимадим, билмадим, ўқимадим. Ё сизлар танийсизларми? Танисангиз, айтинг?
@qaydburchak