#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Абдужаббор ака кеча Аҳмаджон аканинг тўйига етиб келгандилар. Бирам чиройли, савлатли бўлиб кетибдилар-ей?! Шаҳарчасига типпа-тик қилиб соч қўйиб олибдилар. Тўйга борган қизлар улардан кўз узолмай қолишди. Айниқса анави Сарви ўзини роса кўрсатди. Аёллар томонга лик-лик қилиб ҳали чой ташийди, ҳали нон. Раҳима холамнинг атрофларидаям тоза ўралашди. "Зора мени келин қилсалар" деган умиди бор униям. Бекор тўйга бормадингиз-да, опа?! Абдужаббор аканинг икки кўзлари эшикда бўлди,- Матлуба гапира туриб Барнога саволомуз тикилди,- ҳа айтганча, ўзи нима учун тўйга бормадингиз, Барно опа?!
- Дарсим кўп эди,- ҳўрсинганча ерга қаради Барно.
- Алдаманг, опа,- қувлик билан кўз қисди Матлуба,- сиз атай бормагансиз. "Тўйга борсам анави Ҳаким найнов атай кўнглимни ҳира қилади" деган бўлсангиз керак-да? Опа, мен Ҳаким найнов ҳақида Абдужаббор акамга айтиб бердим.
- Воой, нима дединг уларга? - кўзлари катта-катта очилди Барнонинг
- "Ҳаким найнов Барно опамга совчи қўйиб юрибти, сиз ҳам чаққон-чаққон ҳаракатингизни қилсангиз яхши бўларди" дедим. "Кейинги вақтларда атрофларида кўпам айланишиб қолди" деган гапларниям айтдим.
- Улар нима дедилар? - биров эшитиб қоладигандек паст овозда ҳадиксираб сўради Барно.
- Уларми? - қошини қоқди Матлуба,- "Ҳаким деганинг менинг олдимга тушиб бўпти" дедилар.
-Шундай дедиларми? - зумда Барнонинг оппоқ юзлари лоларангга кирди.
- Ҳа, опажон, шунақа дедилар. Мен уларга яна сизнинг совчингиз роса кўпайганини, тез ҳаракат қилмасалар сиздан қуруқ қолишларини айтдим.
- Вой, Матлуба? - бирдан бўшашди Барно,- бу гаплар қаердан чиқди?
Матлубанинг лўппи юзлари ёришиб кулимсиради:
- Ўзимдан чиқди, опажон. Ойимлар адамларга "Риҳсивойингизни ёши тўғри келганда эди, Барнохонни қўлдан чиқармасдим" дегандилар. Уйингиз тўла турнақатор совчилар ҳақидаям улар айтгандилар...
Матлубанинг сўзларидан Барнонинг кўнгли жойига тушди:
- Яхшиям Риҳсивой сендан ҳам ёш, бўлмаса...
Матлуба илжайди:
- Бизга бўлмасаям барибир ёнимиздаги қўшнимизга келин бўласиз, опажон. Ўшанда маза қилиб сиз билан суҳбатлашиб ўтираман. Ҳозир эса кетишга мажбурман. Уйдагилар ҳадемай далага кетишади.Мени излаб юришгандир аллақачон.
Барно сумкасини қўлига олди.
- Юрақол, сен билан кўча бошигача чиқиб оламан...
🔳 🔳 🔳
Абдужаббор кўп ўтмай изига қайтиб келди. Юсуф лалми буғдойдан хабар олиш учун тонг сахарлаб қирга чиқиб кетган экан.
#давоми_бор
/12