#ишқ_ва_ишқсизлик.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
(294-қисм)
Оппоқ билагини қай аҳволга солиб қўйганимни анчадан кейин билдим, лекин ўша пайтда мен ҳам ўзимда эмасдим. Ичимда тизгинсиз, хатто ўзим ҳам босишга қийналаётган ғазаб бор эди!
-Менга деса ўн йил ўтмайдими, йигирма йил ўтмайдими? Жуда бўлмаса, биронта фарзанд асраб олармиз...
У юзимга ёшли кўзлари билан ижирғангандек тикилди:
-Мана кўрдингизми? Гапларимни заррача ҳам тушунмагансиз! Тушунмайсиз ҳам!
Хаёлимда у сония сайин мени ёмон кўриб кетаётгандек туюлди, ҳаттоки ундан-да тез!
-Ҳўп, ўзгариш керак бўлса, албатта ўзгараман. Демак, намоз ўқишим керак-а? Ҳўп, қиламан! Гап-сўз йўқ! Фақат мениям битта шартим бор: Қайтиб менинг олдимда Иззат акангизни эсламайсиз! Исминиям тилга олмайсиз!
Тишларим орасидан бу гап қандай сирғалиб чиқиб кетганини ҳаттоки ўзим ҳам сезмай қолдим. Жаҳлимни енголмадим, у менга оғир ботишини ўйламаганидек, мен ҳам унга оғир ботишини ўйлаб ўтирмадим...
Ўзимни бошқаролмай қолдим ва жаҳл устида уни ҳатто ўлган одамдан ҳам қаттиқ қизғонишимни сездириб қўйдим!
Рулдаман, йўл сағалгина яхлаган, ўзига яраша сирпанчиқ!
Дастлаб қаёққа кетаётганимни билмадим. Кейин йўналишни таниб қолдим-у, бирданига этим увишди!
Қабристон ҳозир янада совуқ кўринишда бўлса керак? Машинани масжид ёнидан сал ўтказиброқ тўхтатдим.
Бугунги гапларимдан ўзим тушунган ҳақиқат шу-ки, қабр тепасида ўралашиб юришларимда ҳам аслида мантиқ бўлмаган ва уни одамийликка ҳос деб ниқоблаб ҳам бўлмайди.
Аллақачон қабрга кириб бўлган одамни ҳалиям мен ўз рақибимдек кўраман! Унинг ҳаққига бир кафт ҳам дуо атамай, тепасида худди- улоқ қўлига ваниҳоят теккан чавандоздек масрур туришларим-ўзимнинг эҳтиёжимни қондиришим учун эди! Шунақами?
Мана нима учун- у тушларимга кирган? Ва нима учун-лабларида мен тушунмаган табассум бор эди?!
Масжид тарафга қараб- ичкари кўчадан мункиллаганча бир чол кела бошлади. Бир фурсат унинг аранг қадам босишларига маъносиз қараб турдим. Кейин ҳушим ўзимга келди-ю, машинадан апил-тапил тушдим.
Чолнинг ҳасса тутган қўли музлаб қолганди. Тирсагидан маҳкам ушладим, оёғидаги калиши- янги экан!
-Ўғлим, бошингиз тошдан бўлсин! Исмингиз нима?
Уларга ўзимни таништирдим, чол эса мени яна алқашга тушди:
-Ҳаётда ҳеч нарсадан кам бўлманг! Аллоҳ бераридан қисмасин! Йўл бўйи биров йўлиқади деб келаётгандим. Мана сиз рўпара келдингиз! Беҳикмат эмасдир...
Қишнинг кунида кун тезда соб бўлади-да! Уйда ўтирсам, қайси кун эканлигини ҳам англамай қоляпман. Набиралардан сўрайман: бугун қайси кун деб! Кампир билан ҳозир уришиб чиқиб кетдим: "сирғаниб кетасиз" деб йўлимни тўсади, ҳолос! "Яшасам, Аллоҳнинг ёзган бир кунидан кам яшамайман, ҳаммаси аввалдан пешонамга ёзиб қўйилган, қоч!"- деб йўлга чиқдим! Сиз ҳам намозга келяпсизми?!
Қорачуғлари нурсизлашиб қолган бу тийрак нигоҳларга қараб, "йўқ!" дегим келмади. Чолга қўшилишиб масжидга кирдим. Чамаси келадиганларнинг кўпи ёши улуғлар бўлганигами, сирпаниб кетмасликлари учун- очиқ жойларга униқиб кетган эски паласни солиб қўйишибди.
-Ўғлим ҳажга борганимда кўчанинг бошидан то уйгача гилам солдириб кутиб олган! Кейин "ҳаммасини масжидга элтиб бер!" деб ҳотамтойлик қилсам, уларнинг ҳаммасини бировдан омонат олган экан!
Чол кулди. Шундан сўнг уни намозга йиғилган жамоага олиб бориб қўшдим. Энди суғурилиб ёнидан чиқиб кетмоқчи эдим, отахон енгимдан маҳкам тутамлаганча ушлаб қолди.
-Ҳув анави ерда таҳоратхона бор. Боя кулганимда сал таҳоратим синиб қолди, болам!
Таҳоратхонага ҳам биргаликда кирдик. У ер жуда озода ва кўчага қараганда анча иссиқ эди. Нега бу одам менга ҳар бир харакатини кўрсатиб, билдириб ўтаётганини тушунмадим. Қўлни тирсаккача уч марта, агар оёқда маҳси бўлмаса, уни тўпиққача яхшилаб ювиш керак экан.
Илк намозни ана шу чолга тақлидан ўқидим: эгилиш, туришлар тўғриси роса чўзилиб кетди!
(Давоми бор)