-Бўпти. Жавобингизни кутамиз.Қанча эрта бўлса шунча яхши. Ойбек дўстим мени тушунинг, биз дўстмиз, бир биримизни хатоларимизни кўра била туриб тузатмасак нега керак дўстлик? Бир дастурхон бошида йиғилиш, бирга қорин тўйдириш учун дўст бўлиш шарт эмас.
-Сиз дўстим ичкарига кира қолинг биз шу ерда бўламиз. Тонгдан ҳаракатга тушамиз. Бир оз мизғиб олмасак куч керак эртага.
Иномжоннинг сокинлик билан маслахат тарзда сўзлаши Ойбекни жахл отидан туширди шекилли турсайиб турган дўсти очиқ чеҳра билан Алишерга боқди.
-Бора қол ошна биз шу ерда бўламиз,-дегач Алишер ўрнидан туриб аёллар ўтирган хонага муралади. Аяси ўғлини эшикдан муралашини кўриб ёнига келди.
-Шаҳнозани хонасига киритиб юбордик.-деди пичирлаб.-Ухламаган. Ёнига кир. Далда бер. Унга ҳозир сени далдаларинг жуда муҳим.
-Шаҳноза? Ухламадингми? Хона эшигини секингина чертди. Эшикни оҳисталик билан итарган йигит диванда оёқларини қучиб ўтирган қизни кўрди. Оғир хаёлларга чўмгандек жим ўтирган қиз бош кўтармагач, эшикни оҳисталик билан ёпган йигит қизнинг тепасига келди.
-Шаҳноза!
Бош кўтариб йигитга боққан қиз бир оз термулиб турдида, тепасида тик турган йигитни белидан қўлларини ўтказиб йиғлаб юборди. Йиғлаб овунгунича хеч бир сўз сўзламай қизнинг счочини сийпалаб турган Алишер қизнинг овунганини сезгач, ёнига секингина ўтирди.
-Нега Қаршига олиб кетишни истамадинг? -деб савол берди қизнингбошида қийшайиб кетган румолини туғирлаётиб.
-Онам истамади. Сенга яқин жойда бўлай деди. Шунинг учун шу ерга дафн қиламиз. Онам ўлимини билгандек кеча жуда кўп сўзлади. Она чарчаб қоласиз десам ҳам гапираверди.
-Сен жуда толиқдинг. Бир оз дам олишинг керак. Тонг узун. Мен ёнингда бўламан. Балким ичингда онанг билан боғлик гапларинг бордир. Гапириб берсанг енгил тортармидинг
-Мен сизнинг уша дўстингиз ҳолатини энди тушунаяпман.
-Кимни? Рустамними?
Ҳа. Уша дўстингизни. Бошимга тушганидан кейин мен у инсон дардини англаяпман. Мени онам неччи йиллардан бери тушакда ётган бемор эди. Худога қараб ростини айтадиган бўлсам баъзида бундай яшаганидан кўра ўлиб кетса дурустимиди деб ўйлаган вақтларим ҳам бўлган. Жонимдан тўйдириб юборган вақтларида бир мартагина бўлсин мана шу ўйни хаёлимдан ўтказганман. У дўстингизни эса соғлом кулиб юриб турган онами нечидир соатларда ўлим топган мен у инсонни энди тушунаяпман. Ҳасталик ақлидан бегона қилган онамни йўқотгач англаяпман. Алишернинг куксига юз босган қиз бостириб келган йиғисини куч билан тўхтатиб олиб сўзларини давом эттирди.- Мен онам билан охирги марта қачон дилдан суҳбатлашганимизни эслай олмайман. Мен онамни кўрмаслик учун доим ишда бўлишга ҳаракат қилар, уйда вақтимда эса онам бемаза гаплар гапирар эдилар иккимиз йўқ жойдан тортишиб қолардик. Ўлимларини билган эканларми куни кеча туни билан мен билан гаплашиб чиқди. Берган озорлари учун узр сўради. Жасадларини қаерга дафн қилишимиз тўғрисида гапирди. Кейин сизни эслади.
-Мени? Хайрон савол берди.
- Ҳа сизни......
Шаҳноза қизим. Ҳансираб нафас олаётган онасининг чақириғига жавобан бош кўтарган қиз стол устида турган сувга интилди.
-Ҳа она. Сув ичасизми?
-Ухламаяпсанми?
-Йўқ. Гапираверинг сизни эшитаяпман.
-Алишержон кўринмай кетди. Шу бола яхши юрибдими?
-Ҳа. Юргандир ишлар билан. Иши кўп одам.
-Қачон ярашиб оласан қизим?
-Биз урушмаганмиз
-Ҳаа қизимаа, онам билмайди деб ўйлайсан-да. У йигитни кутиб кўзларинг толиб кетди-ку болам.
-Она нималар дейсизеей қўйинг. Гапирманг.
-Майли болам истамасанг гапирмаганим бўлсин. Лекин бу дунёда мендан кейин шу йигитга суян.
-Она мен суянаман деганимда суяна олишга имконим етмади. Энди ундан умид қилмайман. Қўйин гапирманг. Чарчаб қоласиз. Онасига турмушга чиқишимга йўл бермадингиз деб таъна қилгани ўзида куч топмаган қиз онасини чалғитишга урунди. Эртага касалхонага олиб бораман.
-Сени ҳам қийнаб юбордим. Тезроқ ўлсам....
-Она бўлди гапирманг. Ўлим тўғрисида сўзламанг. Мени бу дунёда ҳеч кимим қолмади. Сиз ҳам ташлаб кетишни истаяпсизми?