Qalb iLa TinGlanG🫀


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


#eng_sara_qiroatlar🍀
Қуръон тиловати ила қалблар ором олур..🫀

Админга мурожат: @Abdulloh9851

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Кўпайшни ўрнига камайиб кетяпмиз🥹 Каналдан манфаат ололмаяпсизми азизларим?
So‘rovnoma
  •   Манфаатли бўляпти
  •   Броз манфаат ололмаяпман
39 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☺️Кечқурун айтиладиган зикрлар:⏯️4️⃣

أَمْسَيْنَا عَلَى فِطْرَةِ الإِسْلامِ، وَعَلَى كَلِمَةِ الإِخْلاصِ، وَعَلَى دِينِ نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ ، وَعَلَى مِلَّةِ أَبِينَا إِبْرَاهِيمَ حَنِيفاً مُسْلِماً وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ.


➡️Амсайнаа ъалаа фитротил-ислаам ва ъалаа калиматил-ихлас, ва ъалаа дийни набиййинаа Муҳаммадин ва ъалаа миллати абийнаа Иброҳийма ҳанийфан муслиман ва маа каана минал-мушрикийн.

📎Ислом фитратида, ихлос калимасида, набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам динида ва отамиз Иброҳим миллатида (турган ҳолда) кечга кирдик.. (У: Иброҳим) ҳақиқий мусулмон бўлиб, мушриклардан эмасди.

(Аҳмад ва Ибн Сунний ривояти).( Бир марта айтилади).


▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang


📶 ЁЛҒОННИНГ ЁМОН ОҚИБАТЛАРИ

📰 Ёлғоннинг ёмон оқибатлари ҳам илмли одамларга, ҳам оддий инсонларга маълум. Ахир, ёлғон ҳар қандай ёвузликнинг манбаидир, ёлғончи тил эса тананинг бошқа аъзоларини ҳам бузади.

😕 Қанча давлатлар ва подшоҳликлар ёлғон туфайли қулаган, у нечта шаҳарларни хароб қилган, қанча марҳамат ва неъматларни тортиб олган, нечта фойдали нарсани бузган, қанча адоват уруғини сепган, қанча муҳаббатни йўқ қилган! У бойни камбағал, буюкни эса ҳеч кимга айлантиради, бегуноҳнинг шарафини булғайди, покиза аёлни туҳмат билан қоралайди, уйлар ва қасрларни вайрон қилади ва фақат қабрларни зиёда қилади. У яқинлик ва меҳрибонликни йўқ қилиб, совуқлик ва нафратни қолдиради. У отанинг ўғли билан муносабатини бузади, ака-укаларни бир-бирига қарши қўяди, дўстни очиқ душманга айлантиради, олижаноб бойни хорланган камбағалга айлантиради.

🤩Ёлғон нечта севишганларни ажратган, қанча ҳаётни ғамгин ва заҳарли қилган! Қанча инсонларни ўз юртидан бош олиб чиқиб кетишга мажбур қилган, қанча юзларни қорайтириб, уларнинг нурафшонлигини олиб қўйган, қанчаларнинг ақлини кўр қилган, нечта покиза ва бузилмаган табиатларни ўзгартирган, қанча шармандагарчилик келтирган, қанча йўлларни тўсган, қанча тўғри йўлларни йўқотган, қанча ҳидоят изларини ўчирган, қанча пайғамбарлик асарларини супуриб ташлаган, қанча ҳақ йўлларни беркитган ва нечта одамларни бу дунё ва охират неъматларидан маҳрум қилган!

🙁 Бу ва яна кўплаб бошқа нарсалар ёлғоннинг бу дунёда келтирган зарарларидан фақат бир қисми, холос. Аммо энг ёмони, у инсонни Раҳмли Аллоҳнинг ғазабига дучор қилади, уни Жаннатга киришдан тўсади ва хорлик маконига — дўзахга олиб боради. Ахир, дўзах ёлғончилар ва Аллоҳ, Унинг Расули, Унинг дини ва Унга яқин кишиларга туҳмат қилганлар билан тўлдирилмаганми? Ва Жаннат боғлари ростгўйлар, ҳақиқатни қабул қилганлар ва унга ишонганлар билан тўлдирилмаганми?

🥶Аллоҳ таоло шундай деган:
فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن كَذَبَ عَلَى اللهِ وَكَذَّبَ بِالصِّدْقِ إِذْ جَاءَهُ  أَلَيْسَ فِي جَهَنَّمَ مَثْوًى لِّلْكَافِرِينَ
Аллоҳга нолойиқ бўлган шерик ва бола-чақа каби нарсаларни Унга нисбат бериш, ёки ўзига ҳеч нарса ваҳий қилинмагани ҳолда: “Менга ваҳий қилинди”, деб айтиш билан Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан кўра золимроқ ким бор?! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган ҳақни ёлғон санаган кимсадан кўра золимроқ одам борми?! Ахир, Аллоҳга кофир бўлган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни тасдиқламаган ва у зот келтирган нарсага амал қилмаган кимсанинг жойи жаҳаннам эмасми?! Албатта, шундай.
وَالَّذِي جَاءَ بِالصِّدْقِ وَصَدَّقَ بِهِ  أُولَٰئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ

Сўзи ҳам, амали ҳам тўғри бўлган, иймон ва амал билан бу тўғриликни тасдиқлаган пайғамбарлар ва уларнинг издошлари барча тақво хислатларини ўзларида жамлаган зотлардир. Уларнинг бошида энг сўнгги пайғамбар Муҳаммад солллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у зотга иймон келтириб, шариатига амал қилган саҳобалар ва то Қиёматгача уларнинг ортидан келадиган кишилар туради.
لَهُم مَّا يَشَاءُونَ عِندَ رَبِّهِمْ  ذَٰلِكَ جَزَاءُ الْمُحْسِنِينَ

Улар учун Роббилари ҳузурида кўнгиллари тусаган барча турдаги лаззатлар бор. Бу Роббига ҳақиқий тоат-ибодат қилганларнинг мукофотидир.

“Зумар” сураси, Оят 32-34 📖

📚 «Мифтаҳ дар ас-саъада».


▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
3 кун олдинги видёйим

Гох гохида ёлғиз қолгиз келади

▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang


7️⃣Дарс


"ал-Муъминнинг маъноси– иймон ва омонликни берувчи.

📖“هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ”

 “У Аллоҳ Ундан ўзга барҳақ маъбуд бўлмаган илоҳдир. У Маликдир, Қуддусдир, Саломдир, Муъминдир, Муҳайминдир, Азиздир, Жаббордир, Мутакаббирдир. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан покдир.” Аллоҳнинг Муъмин исми буюк маъноларга ва улуғ ишларга далолат қилади. Муъмин исмининг далолатларидан бири Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзи учун тавҳид билан гувоҳлик берган. Бу эса энг буюк гувоҳ томонидан, энг буюк гувоҳ берилган зот учун берилган энг улкан гувоҳликдир.

▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang




Бойлар каби яшашни орзу қилманглар, балки тақводорлар каби яшашни умид қилинглар зеро, тақводорлар бойлик ҳам, азизлик ҳам ва бахт-саодат хам жам бўлур.▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang

2k 0 29 3 23

🌱Пайғамбаримиз👑 дедилар: "Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир".
( Муслим ривояти) .

▶️Жума суннатлари:
❤️ Ғусл килиш.
❤️Хушбўйланиш.
❤️ Масжидга эрта бориш.
❤️Каҳф сурасини ўқиш.
❤️Кўп саловат айтиш.
❤️Ижобат соатини топиш.

اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد

Abdulloh

📲📲📲📲📲

❤️@qalb_ila_tinglang

2k 0 15 3 14



Саловат айтамизми Азизларим?

🌸🌸 Жума куни зикрларининг тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир.

• Одамларнинг энг кўп салавот айтувчиси осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчисидир.

​​​​​​​​​​​​«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг»

(📖Аҳзоб сураси, 56-оят.)


Убай ибн Каъб р.а Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат айтиши ҳақида хабар берганида,

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар.

📚Термизий ривояти)


• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган салавотнинг фазилати мана шундай буюк.

Жума куни айтилган салавотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ ✨


Abdulloh 

📲📲📲📲📲

❤️@qalb_ila_tinglang




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☺️Кечқурун айтиладиган зикрлар:⏯️3️⃣

أَمْسَيْنَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذِهِ اللَّيْلَةِ : فَتَحَهَا، وَنَصْرَهَا، وَنُورَهَا، وَبَرَكَتَهَا، وَهُدَاهَا، وأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهَا، وَشَرَّ مَا بَعْدَهَا.



➡️Амсайнаа ва амсал-мулкулиллаҳ Роббил-ъааламийн, Аллоҳумма инний ас'алука хойро ҳазиҳил-лайлаҳ: фатҳаҳаа, ва насроҳа, ва нууроҳаа, ва барокатаҳаа, ва ҳудааҳаа, ва ъауузу бика мин шарри маа фийҳаа, ва шарри маа баъдаҳа.

📎Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб кечга етдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу кечанинг яхшилигини – фатҳини, Ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман.

(Абу Довуд ривояти).
(Бир марта айтилади).


▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang


⚠️Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин:

Уйланиш, иш, зурриёт, офият... Аллоҳ уни барча нарсада ортга суриб қўяди.

Ҳасан Басрий айтдилар:
«Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда сен учун нима қадрли бўла олади?!

Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри бўлади. Ахир билмайсанми, намоз «нажот»га яқин туради?! «Ҳайя ъалас-солааҳ! Ҳайя ъалал-фалааҳ!» (Намозга келинглар! Нажотга келинглар!)

Қандай қилиб Аллоҳдан У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай туриб муваффақият сўрайсан?!

▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang




Душманларинг доимо атрофингда,
Сенга ёмонликни бегона эмас, танишлар тилайди.

Изоҳ: Одатда, инсонга ёмонликни кўпроқ унинг ўз атрофидаги кишилар—ҳасадгўйлар, рақиблар ёки сирли адоват сақлаганлар тилайди. Чунки бегона одамнинг сен билан шахсий иши бўлмайди, у сенга зиён етказишга эҳтиёж ҳам сезмайди. Шунинг учун доим ҳушёр бўлиш керак.

▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang




Жуда фойдали албатта ўқинг


📶 Хавотир ва қўрқув.

⏺Хавотир ва қўрқув — шайтоннинг кемаларидир. У инсонларни шу кемаларга ўтқазиб, уларни хаёл ва тасаввур денгизларида суздиради, то уларни саросима ва ғам океанига ташламагунча. Мўмин киши эса сабр ва итоат кемасига ўтиради, бу кема уни омонлик океанига олиб боради, у ерда эса нажот соҳилига тушади.
Хавотир ва қўрқув инсон табиатига хос хусусиятлар бўлиб, улар инсон билан бирга яратилган. Шунинг учун Аллоҳ таоло улардан қутулиш йўлини кўрсатган.
⏺️Аллоҳ таоло шундай дейди:
إِنَّ الْإِنسَانَ خُلِقَ هَلُوعًا ‎﴿١٩﴾‏

19. Инсон бесабр ва ўта ҳарис (дунёга иштиёқманд) қилиб яратилган.
إِذَا مَسَّهُ الشَّرُّ جَزُوعًا ‎﴿٢٠﴾‏ 

20. Агар унга бирон кўнгилсиз ҳолат ва қийинчилик етса, ўта бесабрлик қилиб, ғамга ботади.
وَإِذَا مَسَّهُ الْخَيْرُ مَنُوعًا ‎﴿٢١﴾‏

21. Агар унга яхшилик ва фаровонлик етса, ўта қизғанчиқ ва бахил бўлиб қолади.
إِلَّا الْمُصَلِّينَ ‎﴿٢٢﴾‏ الَّذِينَ هُمْ عَلَىٰ صَلَاتِهِمْ دَائِمُونَ ‎﴿٢٣﴾‏ 

22, 23. Фақат намозларини ўз вақтида, тўкис адо этадиган намозхонлар бундан мустаснодир. Бирон нарса уларни намоздан чалғитолмайди.
وَالَّذِينَ فِي أَمْوَالِهِمْ حَقٌّ مَّعْلُومٌ ‎﴿٢٤﴾‏ لِّلسَّائِلِ وَالْمَحْرُومِ

24, 25. Тиланиб сўрайдиган ёки сўрашдан ор қиладиган мискинлар учун уларнинг (намозхон мўминларнинг) молларида Аллоҳ зиммаларига фарз қилган муайян улуш, яъни, закот бор.
‌وَالَّذِينَ يُصَدِّقُونَ بِيَوْمِ الدِّينِ 

26. Улар ҳисоб, жазо ва мукофот кунига иймон келтирадилар ва солиҳ амаллар билан у кунга ҳозирлик кўрадилар.
وَالَّذِينَ هُم مِّنْ عَذَابِ رَبِّهِم مُّشْفِقُونَ

27. Улар Аллоҳнинг азобидан қўрқадилар.
إِنَّ عَذَابَ رَبِّهِمْ غَيْرُ مَأْمُونٍ

28. Зеро, Роббиларининг азобидан ҳеч ким хотиржам эмасдир.
وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ ‎﴿٢٩﴾‏ إِلَّا عَلَىٰ أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ

29, 30. Улар жинсий аъзоларини Аллоҳ ҳаром қилган барча ишлардан сақлайдилар. Фақат ўз жуфти ҳалоллари ва чўриларигина бундан мустасно бўлиб, бу ҳолда маломат қилинмайдилар.
 فَمَنِ ابْتَغَىٰ وَرَاءَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْعَادُونَ

31. Энди ким шаҳватини қондириш учун ўз жуфти ҳалоллари ва чўриларидан бошқани истаса (зинога ўтса), ана ўшалар ҳалолдан ҳаромга ўтган кимсалардир.
وَالَّذِينَ هُمْ لِأَمَانَاتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَاعُونَ

32. Яна ўша намозхонлар Аллоҳнинг омонатларини ва бандаларнинг омонатларини асрайдилар. Улар Алоҳга берган аҳдларига, бандалар билан ўрталаридаги аҳд ва битимларига риоя қиладилар.
وَالَّذِينَ هُم بِشَهَادَاتِهِمْ قَائِمُونَ

33. Улар гувоҳликларни ўзгартирмасдан ва яширмасдан, ҳақ билан адо қиладилар.
وَالَّذِينَ هُمْ عَلَىٰ صَلَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ

34. Улар намозларни вақтида ўқийдилар, унинг фарзу рукнларидан биронтасини нуқсонли қилмайдилар.
أُولَٰئِكَ فِي جَنَّاتٍ مُّكْرَمُونَ

35. Шундай улуғ васфларга эга бўлганлар ноз-неъматли жаннатларга жойлашиб, иззат-икромнинг барча турига эришувчи кишилардир.
“Маориж” сураси, Оят 19-35 📖


Ким шу тўққизта сифатга эга бўлса, Аллоҳнинг ёрдами билан хавотир ва қўрқувдан қутулади.

🗯Бу сифатлар қуйидагилар:💣
💫Намозда хузуъ ва хотиржамликка эришиш;

💫Закотни самимийлик билан адо этиш;

💫Қиёмат кунига қаттиқ ишонч;

💫Аллоҳнинг азобидан қўрқиш;

💫Номаҳрамдан ўзини тийиш;

💫Омонатга берилган нарсани сақлаб, қайтариш;

💫Берилган ваъдаларни бажариш;

💫Қўшиш ёки камайтиришсиз гувоҳлик бериш;

💫Намозларни ўз вақтида адо этиш.


💙 Инсон хавотир ва қўрқувдан қутулгач, сабр ва енгиллик эшикларини очади. Шунинг учун Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: “Сабр – нурдир.”
📚 Муслим ривоят қилган.


🗯Сабр ва нафс истакларининг уч даражаси бор:💣
💫Сабр нафс истакларини енгади, бу одатга айланади ва инсон хавотирдан озод бўлади. Бундай инсонлар “РаббимизАллоҳ”, деб айтган ва шунга барқарор турадиган ростгўй мусулмонлардир.
💫Нафс истаклари сабрни енгади, инсоннинг қалбида сабр учун ўрин қолмайди. Бундай одамлар нафс истакларининг асирига айланади. Бундайлар бугунги кунда кўпчиликни ташкил этади.
💫Сабр ва нафс истаклари ўртасидаги кураш давом этади: баъзан инсон сабрли бўлади, баъзан хавотир ва қўрқувга тушади.


🎙Абдуллоҳ

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.