«ПсихоБЛОГ» dan repost
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёлғизликни глобал хавф деб атабди. Бунга пандемиядан кейин инсонларнинг ижтимоийлашуви пасайиши сабаб деб айтилмоқда. Ёлғизлик кунига 15 та сигарет чекишдан келадиган зарарга тенг.
Шундай экан яқинларингиздан, дўстларингиздан хабар олиб туринглар. Чунки инсонлар ижтимоий мавжудот. Ҳар биримиз учун ижтимоий алоқалар муҳим. Эволюция табиатимизни шундай яратган. Ўтакетган интроверт ҳам ёлғизликда томи кетиб қолади.
Шу жойида Анвар Обиджоннинг шеърини қўйвораман:
@psixobloguz

Сигаретинг сўнггиси бўлса,
Икки тортим қолдир, оғайни.
Қандай яхши, кўкда ой тўлса,
Сайру суҳбат пайтидир айни.
Шодон эсанг, яширма ҳаргиз,
Кулишайлик, суҳбатни безат.
Ғаминг бўлса тортмагин ёлғиз,
Икки тортим менга ҳам узат.
@psixobloguz