Азизам Эстер!
Масиҳ -- Худонинг ҳикмати ва қудратидир!
Хоч ҳақидаги бу хабар ҳалок бўлаётганларга телбаликдай туюлади. Аммо биз — нажот топаётганлар учун эса у Худонинг қудратидир. Ахир, Муқаддас битикларда ёзилган–ку:
“Мен доноларни донолигидан маҳрум қиламан,
Идроклиларни идрокидан айираман.”
Донолар қани? Тафсирчилар ва бу дунёнинг файласуфлари қаерда? Худо бу дунёнинг ҳикматини ақлсизликка айлантирди–ку, ахир! Модомики, Худонинг ҳикмати бўйича бу дунё ўз ақл–заковати билан Худони таниб–билмаган экан, тентакликдай туюлган хабарга ишонганларни Худо қутқаришни лозим кўрди. Мана, яҳудийлар мўъжизалар талаб қиладилар, юнонлар эса донолик пайида юрадилар. Биз эса фақат хочга михланган Масиҳ ҳақидаги хабарни ёймоқдамиз. Бу хабар яҳудийлар учун ҳақорат бўлса, ғайрияҳудийлар учун телбаликдир. Бироқ Худо даъват қилган яҳудий ва ғайрияҳудийлар учун Масиҳ хочи Худонинг қудрати ва ҳикматидир. Зеро, Худонинг “ақлсизлиги” инсон донолигидан устундир, Худонинг “заифлиги” инсон қудратидан кучлироқдир.
1 Коринфликлар 1:18-25
Имонга эга бўлиш ва нажот топиш ўртасида фарқ бор
Майли, ўрим–йиғим пайтигача буғдой билан бирга бегона ўтлар ҳам ўсаверсин. Пайти келганда ўроқчиларга: “Аввал бегона ўтларни йиғиштириб, боғланглар–да, ёқиб юборинглар, кейин буғдойни йиғиштириб, омборхонамга жойланглар”, дейман.
Матто 13:30
Фақатгина ўша мақсадни кўзлайман–да, Худо мени Исо Масиҳ орқали чақириб, менга ато қиладиган самовий ютуқ томон интилмоқдаман.
Филиппиликлар 3:14
Исо Масиҳ -- Худонинг сири
Азалда Калом бор эди.
Калом Худо билан бирга эди,
Калом Худо эди.
Азалда У Худо билан бирга эди.
Бутун борлиқ Калом орқали яратилган,
Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас.
Калом ҳаёт манбаи эди,
Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди.
Нур зулматда порлайди,
Ахир, зулмат Нурни енголмади.
Юҳанно 1:1-5
Исонинг сири хочдир, хочнинг сири эса Хушхабар
Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади. Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб, Ўзини паст тутди. Итоаткор бўлиб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди. Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди. Токи Исонинг олдида еру осмондаги ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин, ҳар бир тил Исо Масиҳни Раббий деб тан олиб, Отамиз Худога шараф келтирсин.
Филиппиликлар 2:6-11
Имонлилар билан кофирлар орасидаги фарқ
Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.
Юҳанно 3:16
Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди
Исо уйга кирди. У ёлғиз экан, шогирдлари Ундан:
— Нега биз жинни қувиб чиқара олмадик? — деб сўрадилар. Исо уларга деди:
— Бу тоифа жинларни ибодатдан бошқа йўл билан ҳайдаб бўлмайди.
Марк 9:28-29
Мен — ток, сизлар эса новдасизлар. Агар Менда бўлсангизлар ва Мен сизларда бўлсам, кўп ҳосил берасизлар. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар.
Юҳанно 15:5
Эстер
👸 @princess_Ester