Хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон U-18 термаси навбатдаги турда ғалабага эришди.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook
III дивизионнинг "Б" гуруҳида кураш олиб бораётган ёшларимиз бу сафар Туркманистон терма жамоасини мағлуб этди.Бангкокдаги “International Ice Hockey Arena” мажмуасида кечган қизиқарли ўйинда ҳамюртларимиз Туркманистон терма жамоасини 8:2 ҳисобида доғда қолдирди.Ортда қолган 3 та учрашувда муваффақиятга эришган ёш хоккейчиларимиз “Б” гуруҳда 9 очко билан етакчилик қилмоқда. Ҳамюртимиз Жасурбек Рустамхонов шайбалар узатмаси ва урилган голлар (9+7) ҳисобига кўра, чемпионатнинг тўпурари бўлиб турибди.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook