nasafziyo.uz I Расмий dan repost
ЗАКОТ ФАҚАТ РАМАЗОНДА БЕРИЛАДИМИ?
#закот
❓1426-CАВОЛ: 1. Закот фақат Рамазонда бериладими? 2. Ажратилган закот суммасини бир нечта одамга бўлиб берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Закотни фақат Рамазонда эмас, бошқа ойларда ҳам бериш мумкин. Чунки закотнинг фарз бўлиши Рамазонга эмас, йил тўлишига боғлиқ ҳисобланади. Кўпчиликнинг Рамазонда закот бериши бу ойда ажри кўп бўлгани учундир. Аслида шахснинг закотга оид мулки (тилла, кумуш, нақд пул, тижорат моллари, яйловдаги чорвалари) нисобга етиб, қамарий ҳисобда бир йил тўлганда берилади. Узрсиз кечиктириш гуноҳ ҳисобланади.
Бу гап барча фиқҳий манбаларимизда айтиб ўтилган. “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها حولان الحول على المال العبرة في الزكاة للحول القمري كذا في القنية
“Закотнинг шартларидан бири молга бир йил тўлган бўлишидир. Закотда қамарий йил эътиборга олинади”.
“Мабсути Сарахсий”да бундай дейилган:
وَلَيْسَ فِي أَقَلِّ مِنْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ زَكَاةٌ فَإِذَا بَلَغَتْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ وَحَالَ عَلَيْهَا الْحَوْلُ فَفِيهَا خَمْسَةُ دَرَاهِمَ
“Икки юз дирҳамдан оз маблағдан закот берилмайди. Қачонки маблағ икки юз дирҳам етса ва бир йил тўлса, ундан беш дирҳам закот беради”.
2. Закотни бир неча кишига бўлиб бериш мумкин. Фақат бир неча кишига бўлиб берганда, ҳар бир кишининг олган улуши бир кунлик эҳтиёжига етадиган бўлиши мустаҳаб ҳисобланади. "Мухтасарул-виқоя" китобида: "Бир кишига закотдан бир кунга етарли, яна ўзгалардан сўрашга ҳожат қолдирмайдиган миқдорда бериш мустаҳабдир", – дейилган. Бир кун тўлиқ сўрашдан беҳожат бўлиш деганда фақатгина фақирнинг ўзи эмас, балки унинг аҳли аёлини ҳам бир кунлик сўрашдан беҳожатлиги назарда тутилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz