Бугундан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланди
Президентнинг 2025 йил 21 февралдаги “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан жорий йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар сони ўтган йилгига нисбатан 1,5 бараварга оширилди ҳамда дастур доирасида 30 000 нафар талабгорларга ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш белгиланган.
Қандай ариза топширилади?
- Давлат хизматлари марказларига бевосита бориб;
- Ёки онлайн тарзда my.gov.uz порталида қуйидаги ҳавола орқали: my.gov.uz/oz/service/325
Ариза топширувчи ва унинг яқин қариндошлари (аризада кўрсатилган ҳолларда) учун ўртача даромад:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача.
Тошкент шаҳрида: 3 118 500 сўмдан 10 626 000 сўмгача.
Ариза топширувчи ёки унинг турмуш ўртоғи номида бутун республика ҳудудида мулк ҳуқуқи билан турар жой бўлмаслиги лозим.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X