ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Ҳазрати Али (а.с.) буюрадилар:

"Одамларнинг энг нодони, тилёғламачиларнинг ёлғон мақтовларига учиб, талтайган ва охир-оқибатда дунёдан бўш қўллар билан охиратга йўл олганидир".

@panjob_masjidi


Амирал муъминийн Али(а.с) буюрадилар:

"Фикрингдан эҳтиёт бўл, каломингга айланар.
Каломингдан эҳтиёт бўл,
амалингга айланар.
Амалингдан эҳтиёт бўл, одатингга айланар.
Одатингдан эҳтиёт бўл, оқибатингга айланар
".

@panjob_masjidi


#ИБРАТ

Ҳазрати Амийрал мўъминийн Али (а.с.):

“- Эркакнинг қадр-қиймати, унинг ҳиммати андозасида, унинг ростгўйлиги – жавонмардлиги даражасида, шижоати – ундаги бўлган юзидаги уят пардасида ва эркакнинг покдоманлиги – ундаги ғайратнинг андозасидадир.”

“Наҳжул балоға” 47-ҳикмат

Баъзи бир хушёқмас, дангаса ва ўзгаларнинг чўнтагидан тирикчилик қилишга одатланиб, “хайру-эҳсон” ниқоби остида одамлардан пул ва бошқа моддийликларни талаб қиладиган қадрсиз, ёлғончи, шижоатсиз ва беғайрат “эркаклар” учун яхши ибрат экан.

@panjob_masjidi


Ассалому алайкум
Хайрли кун!

🍃
Гўзал дуо

Аллоҳим! Бизларни ёш холимизда ҳам, кексайган чоғимизда ҳам ҳузурингда  турадиганлардан қилгин.

Раббим! Сендангина қўрқамиз, чунки, гуноҳимиз кўп.

Раббим! Сендангина умид қиламиз, чунки иймонимиз бор.

Раббим! Сенгагина илтижо қиламиз, чунки Сендан яхши гумондамиз.

Бизни шу гумонимиз билан хушнуд эт Аллоҳим!
🍃
Қадди баланд қадрлигим...
Бошланаётган ибодатли кунимизнинг яна бири хайрли бўлсин...

Сиз бетакрорсиз, сиз яқинларингизга жуда ҳам кераксиз унутманг....

@panjob_masjidi


Ушбу дуолар махсусан хар вожиб намозлардан сунг ўқилади.


Оғиз ёпаётганда ушбу сураи муборакни ўқиб Аллоҳга дуо қилинг !


Бугунги Субҳ (Бомдод) намозининг вақти 05:31

@panjob_masjidi


23-кун дуоси


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншаАллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@panjob_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шоми Ғарибон


Рамазон киришидан олдин: "Рамазонни шундай ҳолда ташлаб қўймайман. Намозларга эътиборли бўламан, Қуръонни хатм қиламан", деб айтар эдинг.

Руҳиятинг интилган нарсаларни ҳақиқатда амалга оширдингми?!

Рамазон ҳали олдинда, шошиб қол!

@panjob_masjidi


Ҳар вақтики ифторлик қилар экансиз, биринчи луқмани танаввул қилаётган чоғизда ушбу дуони албатта ўқинг!

@panjob_masjidi


Агар ифторлик вақтида сиз билан купчилик бўлса:
"АЛЛОҲУММА ЛАКА СУМНА, ВА ЪАЛА РИЗҚИКА АФТАРНА, ВА ЪАЛАЙКА ТАВАККАЛНА" деб дуо қиласиз. Бу куплик маъносидадир.

@panjob_masjidi


Рамазон киришидан олдин: "Рамазонни шундай ҳолда ташлаб қўймайман. Намозларга эътиборли бўламан, Қуръонни хатм қиламан", деб айтар эдинг.

Руҳиятинг интилган нарсаларни ҳақиқатда амалга оширдингми?!

Рамазон ҳали олдинда, шошиб қол!

@panjob_masjidi


Дарднинг давоси!


“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг умумий давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.👇🏻👇🏻👇🏻
t.me/panjob_masjidi


Дарднинг давоси...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3 – жилд, 1104 – бет, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3 – жилд, 207 – бет.

Ибн Шаҳр Ошуб Ас-Сарвий Ал-Мозандароний «Маноқибу Оли Аби Толиб», 2 – жилд, 38 – бет.

Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 1 – жилд, 14 – боб, 82 – бет.

[8]. Ушбу ривоятни нақл қилган Аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардан иборат:

Ибн Шаҳр Ошуб Ас-Сарвий Ал-Мозандароний «Маноқибу Оли Аби Толиб», 2 – жилд, 38 – бет.

Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 1 – жилд, 14 – боб, 82 – бет.

[9]. Ушбу ривоятнинг Аҳли суннат наздидаги манбалари:

Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 1 – жилд, 14 – боб, 83 – бет.

Ал-Муваффиқ ибн Аҳмад Ал-Хоразмий, «Ал-Маноқиб», 7 – фасл, 90 – ҳадис, 93 ва 94 – бетлар.

Мақола махсус "Панжоб" канали учун тақдим қилинди.

Улашинг !
http://t.me/panjob_masjidi


Ушбу ҳадис ва ривоятлардан ошкора маълум бўладики, мўъминлар амири Али (алайҳис салом) ҳам сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) каби илоҳий ва ладунний илмлар соҳиби бўлиб, бошқа саҳобалардан мутлақо фарқланиб турганлар ва ҳазрати Али (алайҳис салом) болалик чоғлариданоқ Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг махсус тарбиялари остида бўлганликлари мана шундай теран илм соҳиби бўлишларига сабаб бўлган. Бу эса ҳазрати Али (алайҳис салом) Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг барҳақ ворис ва ўринбосарлари эканликларига ёрқин далилдир.

Фойдаланилган адабиётлар:

[1]. Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак алас-саҳиҳайн», 3 – жилд, 126 ва 127 – бетлар ҳамда 4 – жилд, 96 ва 97 – бетлар, ҳадис рақами: 4693.

[2]. Мўъминлар амири Али (алайҳис салом) ҳақидаги ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган баъзи аҳли суннат уламолари қуйидагилардан иборат:

Абу Исо Термизий, «Сунанут-Тирмизий», Китаабул манаақиб ан Расулиллааҳ (с.а.о), 73/20 – боб, ҳадис рақами: 3744

Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак алас-саҳиҳайн», 3 – жилд, 126 ва 127 – бетлар ҳамда 4 – жилд, 96 ва 97 – бетлар, ҳадис рақами: 4693.

Табароний, «Ал-Мўъжамул кабийр», 11 – жилд, 55 – бет, ҳадис рақами: 11061.

Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3 – жилд, 1102– бетлар, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3 – жилд, 205 – бет.

Ибн Асир, Жазарий, «Усдул ғоба фий маърифатис-саҳобаҳ», 4 – жилд, 22 – бет, дору иҳёит-туросил арабий нашрида, дорул фикр нашрида эса 3 – жилд, 596 – бет.

Муттақий Ал-Ҳиндий, Канзул уммол, 11 – жилд, 600 – бет ҳамда 13 – жилд, 147 ва 148 – бетлар, ҳадис рақами: 32889 ва 32890.

Муҳаммад Тоҳир бин Али Ал-Ҳиндий Ал-Фатаний, «Тазкиратул мавзуъаат», 95 – бет.

[3]. Ушбу ривоятни ўз китобида келтирган баъзи Аҳли суннат уламолари қуйидагилардан иборат:

Абу Исо Термизий, «Сунанут-Тирмизий», Китаабул манаақиб ан Расулиллааҳ (с.а.о), 72/20 – боб, ҳадис рақами: 3743 ва 77/20 – боб, ҳадис рақами: 3750.

Ибн Асир, Жазарий, «Усдул ғоба фий маърифатис-саҳобаҳ», 4 – жилд, 29 – бет, дору иҳёит-туросил арабий нашрида, дорул фикр нашрида эса 3 – жилд, 606 – бет.

Абул Улоъ Ал-Муборакфурий, «Туҳфатул аҳвазий бишарҳи жаамиъит-Тирмизий», 10 – жилд, 225 – бет, абваабул манаақиб, 20 – боб, ҳадис рақами: 3806.

[4]. Ушбу ривоятни ўз китобида нақл қилган аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардан иборат:

Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3 – жилд, 1107 – бет, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3 – жилд, 208 – бет.

Абу Зайд Ас-Саъолибий Ал-Моликий, «Тафсиру Саъалибий, ал-мусаммаа бил жавааҳирил ҳисаан фий тафсийрил Қуръон», 1 – жилд, 52 – бет.

Ал-Муваффиқ ибн Аҳмад Ал-Хоразмий, «Ал-Маноқиб», 7 – фасл, 92 – рақам, 94 – бет.

Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 2 – жилд, 250 – бет, 56 – бобет.

[5]. Ушбу икки ривоятни ўз китобида нақл қилган аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардан иборат:

Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3 – жилд, 1103 ва 1104 – бетлар, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3 – жилд, 206 – бет.

Абу Зайд Ас-Саъолибий Ал-Моликий, «Тафсиру Саъалибий, ал-мусаммаа бил жавааҳирил ҳисаан фий тафсийрил Қуръон», 1 – жилд, 52 ва 53– бетлар.

Ибн Ҳажар Ҳайтамий, «Ас-Савоиқул муҳриқаҳ», 9 – боб, 3 – фасл, 127 – бет.

[6]. Ушбу ривоятни нақл қилган аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардир:

Абу Зайд Ас-Саъолибий Ал-Моликий, «Тафсиру Саъалибий, ал-мусаммаа бил жавааҳирил ҳисаан фий тафсийрил Қуръон», 1 – жилд, 53– бет.

Жалолуддин Суютий, «Ал-Итқон фий улумил Қуръаан», 2 – жилд, 319– бет.

Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 1 – жилд, 14 – боб, 82 – бет.

[7]. Ушбу ривоятни нақл қилган аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардан иборат:

Ибн Асир, Ал-Жазарий, «Усдул ғобаҳ фий маърифатис-саҳобаҳ», 4 – жилд, 22 – бет, дору иҳёит-туросил арабий нашрида, дорул фикр нашрида эса 3 – жилд, 596 – бет.

👇👇👇


«Шубҳасиз, Қуръон етти ҳарф асосида нозил қилинган. Ушбу ҳарфларнинг ҳар бири зоҳирий ва ботиний маънога эга. Шак – шубҳасиз, Али ибн Абу Толибнинг наздида Қуръоннинг зоҳирий ва ботиний илми тўла – тўкис мавжуддир.»[6]

Ҳибрул уммаҳ, яъни умматнинг доноси бўлмиш Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) ҳам мўъминлар амири Али (алайҳис салом)нинг теран илм соҳиби эканликлари борасида шундай айтади:

قال ابن عباس رَضِي اللهُ عَنْهُ: والله لقد أُعْطِي عَلِيُّ بْنُ أَبِي طالبٍ تِسْعَةَ أَعْشَارِ العلم! وأيم الله لقد شارکهم فِي الْعُشْرِ العاشر»

«Аллоҳга қасамки, шак – шубҳасиз, Али ибн Абу Толибга илмнинг ўндан тўққиз қисми берилган. Аллоҳга қасамёд этаманки, Али қолган саҳобалар билан илмнинг ўндан бир қисмида ҳам шерикдир.»[7]

Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу)дан нақл қилинган бошқа бир ривоятда, у киши шундай деганлар:

قال ابن عباس رَضِي اللهُ عَنْهُ: عَلِيٌّ عَلِمَ عِلْمًا عَلَّمَهُ رَسُولُ الله صَلَّي الله علـــيه [وآله] وسلَّم، ورسول الله (ص) عَلَّمَهُ اللهُ، فَعِلْمُ النَّبِيِّ (ص) مِنْ عِلْمِ الله، وعِلْمُ عَلِيٍّ من عِلْمِ النَّبِيِّ صَلَّي الله علـــيه [وآله] وسلَّم، وعلمي من علم عليٍّ، ومَا عِلْمِي وعِلْمُ أَصْحَابِ مُحَمَّدٍ صَلَّي الله علـــيه [وآله] وسلَّم فِي عِلْمِ عَلِيٍّ إلَّا کَقَطْرَةٍ فِي سَبْعَةِ أَبْحُرٍ.»

«Али Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўргатган илмга эга ва Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) эса Аллоҳ ўргатган илмга эгадирлар. Демак, Пайғамбаримизнинг илмлари Аллоҳнинг илмидан, Алининг илми Пайғамбаримизнинг илмларидан ва менинг илмим эса Алининг илмидандир. Менинг илмим ва Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) саҳобаларининг илми Али илмининг баробарида фақатгина етти денгиздан бир қатра кабидир, холос.»[8]

Яна бошқа бир ривоятда Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) қолган саҳобалардан фарқли ўлароқ, амирал – мўминин Али (алайҳис салом)нинг нақадар улкан ва чексиз илм соҳиби эканликлари борасида шундай айтади:

قال ابن عباس إمام المفسِّرين رَضِي اللهُ عَنْهُ: العِلْمُ عَشَرَةُ أجزاءٍ، لِعَلِيٍّ تِسْعَةُ أجزاءٍ وللنَّاسِ عُشْرُ الْبَاقِي، وهُوَ أَعْلَمُهُم به. وقَالَ أَيضًا: يشْرَحُ لَنَا عَلِيٌّ رَضِي اللهُ عَنْهُ نُقْطَةَ الْبَاءِ مِن بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ لَيلَةً، فَانْفَلَقَ عَمُودُ الصُّبْحِ وهُوَ بَعْدُ لم يفْرُغْ، فَرَأَيتُ نَفْسِي فِي جَنْبِهِ کَالْفَوَّارَةِ فِي جَنْبِ الْبَحْرِ الْمُتَلَاطِمِ. وَقَالَ علي کرَّمَ اللهُ وَجْهَهُ: لَوْ ثُنِيتْ لِي الْوَسَادَةُ وَجَلَسْتُ عَلَيهَا، لَحَکَمْتُ لِأَهْلِ التَّوْرَاةِ بِتَوْرَاتِهِمْ ولِأَهْلِ الْإِنْجِيلِ بِإِنْجِيلِهِمْ ولِأَهْلِ الْقُرْآنِ بِقُرْآنِهِمْ. ولِهٰذا کَانَتِ الصَّحَابَةُ رَضِي اللهُ عَنْهُمْ يرْجِعُونَ إِلَيهِ فِي أَحْکَامِ الْکِتَابِ، وَيأْخُذُونَ عَنْهُ الْفَتَاوَيٰ، کَمَا قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ فِي عِدَّةِ مَوَاطِنَ: لَوْلَا عَلِيٌّ لَهَلَکَ عُمَرُ، وَقَالَ رَسُولُ الله صَلَّي الله علـــيه [وآله] وسلَّم : أَعْلمُ أُمَّتِي عَلِيُّ بنُ أَبِي طَالِبٍ»

«Илм ўн қисмдан иборат бўлиб, унинг тўққиз қисми Алиникидир ва қолган ўндан бир қисми одамларникидир ва Али уларнинг энг доносидир. Ибн Аббос сўзининг давомида деди: Али Бисмиллоҳир – Раҳмонир – Раҳимдаги бо ҳарфининг нуқтасини бир кеча давомида шарҳлаб бераётганида, тонг отиб қолди, ҳолбуки, у ҳали ҳам тугатиб битказмаганди. Мен ўзимни унинг ёнида худди тошқин денгиз ёнида оқаётган фаввора каби кўрдим. Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) дерди: Агар менга муҳокама курсиси ўрнатилса ва мен унинг устига ўтирсам, шубҳасиз, Таврот аҳли учун Таврот билан, Инжил аҳли учун Инжил билан ва Қуръон аҳли учун Қуръон билан ҳукм чиқаргайман. Шунинг учун, саҳобалар ул ҳазратга Қуръоннинг аҳкомларида мурожаат қилар ва фатволарни ундан олардилар. Умар ибн Хаттоб бир неча ўринларда шундай деганди: Агар Али бўлмаганида эди, шубҳасиз, Умар ҳалок бўларди. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳам Али ҳақида шундай деб марҳамат қилганлар: Умматимнинг энг доноси Али ибн Абу Толибдир.»[9]
👇👇👇

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.