23.5° бурчак остида dan repost
#бурчакдагишахс
Cингапур иқтисодий мўъжизаси муаллифи Ли Куан Ю
Ли Куан Ю (1923-2015) - Сингапур давлат арбоби, мамлакат тарихидаги биринчи бош вазир (1959-1990).
Ли Куан Ю 1954 Сингапур Халқ ҳаракати партияси таъсисчиларидан бири бўлган ва 1992 йилгача унинг биринчи бош котиби бўлиб ишлаган. Ли 1990 йилда бош вазир лавозимини тарк этишга қарор қилганидан сўнг, у 2004 йилгача ўз вориси Го Чок Тонг ҳукуматида катта вазир, кейин эса 2011 йилгача ўғли Ли Сян Лун ҳукуматида вазир устози лавозимларида ишлаган. Умуман олганда, Ли 52 йил давомида кетма-кет вазирлик лавозимларида ишлаган.
Ли Куан Ю ўз лавозимида ишлаган йиллари давомида Cингапурни Британиянинг қолоқ мустамлакасидан ривожланган, динамик иқтисодиётга эга мамлакатга айлантирди. Чуқур ислоҳотлар орқали у юқори самарали ва коррупцияга қарши ҳукуматнинг универсал тизимини яратди. У меритократия ва маданий хилма-хилликни қўллаб-қувватлаш орқали жамиятни бирлаштирди. Лекин айни вақтда унинг қаттиқ назорат усули, матбуотга чекловлар, мухолифатга тоқатсизлиги ҳануз мамлакатга мерос бўлиб қолган.
🔥 @burchakostida