“Азалдан”: азал нима?
Бу сўз тилимизда тез-тез учраб туради, лекин унинг асл мазмун-моҳиятига деярли эътибор бермаймиз. Шунинг учун уни баъзида хато қўллаймиз.
Сўзнинг илдизи Ислом дини билан боғлиқ. Азал бошланиши йўқлик бўлган, ибтидоси бўлмаган замон, ҳали махлуқот, жумладан, одамзод яратилмаган пайтни англатади. Бизнинг тақдиримиз ана шу азалда битиб қўйилган. Шу сабабли тақдири азал дейилади. Азалнинг зидди абад – охири йўқ замондир.
Азал сўзининг маъноси ўзбек тилида ўзгаришларга учраган. Масалан, азалги, азалдан сўзлари узоқ замонлардан давом этиб келаётган, узоқ тарихга эга бўлган; қадимги; эскидан, қадим замонлардан бери каби маъноларни англатади.
Эътибор берган бўлсангиз, сўзга жуда олис ўтмиш маъноси юкланган. Яқин тарихга, юз-икки юз йилларга нисбатан бу сўзни қўлламаган маъқул.
📌 Демак,
Мен бу асарни кўпдан бери қидириб юрардим. ✅
Мен бу асарни азалдан қидириб юрардим. ❌
Халқимиз Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини эъзозлайди (ёки эъзозлаб келади). ✅
Халқимиз Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини азалдан эъзозлайди. ❌
@oriftolib