“Ҳадис” сўзининг бошқа бир маъноси
Кўпчилигимиз ҳадис сўзининг маъносини биламиз – Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг фаолияти ва кўрсатмалари ҳақида ривоятлар мажмуи, у кишининг турли шароитларда шариат аҳкомларига оид айтган сўзлари ҳадисдир.
Лекин ўзбек тилида юқоридаги сўзга омоним бўлган бошқа бир ҳадис сўзи ҳам бор. У ўзбекчада қуйидаги маъноларни ифода этади:
1️⃣ Кураш, беллашув кабиларда қўлланадиган ўзига хос усул.
Полвонларнинг кураш ҳадисларининг ўз номи бор.
Ш. Холмирзаев, Тоғларга қор тушди.
2️⃣ Бирор ишни уддалашга бўлган эп; малака, маҳорат. Бу маънода қўллаш асосан сўзлашув тилига хос.
– Қозоғистонлик полвоннинг ҳадиси анча зўр экан, – деди Тўламат мўйлов.
С. Анорбоев, Оқсой.
Ҳадисини олмоқ ибораси бирор иш, касб-ҳунарни, унинг йўл-йўриғи, усулини яхши эгаллаш, машқини олишни англатади.
Ўз касбининг ҳадисини олган ҳайдовчи қий-чувга парво қилмай, танга-чақа санайди.
Қ. Кенжа, Нотаниш гул.
У йўлига ғов бўлганларни турли йўллар билан тинчитишнинг ҳадисини олган.
Н. Қобил, Унутилган соҳиллар.
Этимологик луғатга кўра, бу сўз арабча ҳадс(ун) сўзидан. У ўйлади, эҳтимол қилди маъносини англатувчи hadasa феълидан ясалган ва аслиятда фаҳмлаш деган маънони англатади. Ўзбек тилига ҳадс сўзи дс ундошлари орасига и унлисини қўшиб қабул қилинган.
@oriftolib