Бир бахя қолди: бахя нима?
Кўпчилик бу сўзни баҳия ёки баҳя тарзида хато ёзади. Менимча, бунинг сабаби – сўзнинг маъносини билмаслик.
“Бир бахя қолди” иборасидаги бахя вақтни билдирувчи сўз эмас. У масофани англатади.
Бахя форс тилидан олинган, ўзбек тилида кийимнинг тўғри чок билан бостирилган қирғоғи ва шундай чокнинг ўзи маъносида ишлатилади.
Чок ҳажми кичкина бўлгани сабабли у кичиклик маъносини ифодаловчи ибораларга кўчган:
Бир бахя – озгина, бир оз, кичкина.
Бир бахя ўтади – ошиб тушади, ўзади.
Бир бахя қолди – сал қолди, оз қолди.
📌 Демак,
Бахя ✅
Баҳия, баҳя ❌
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib