ФИКР ЮРИТИНГ ВА ШУКР ҚИЛИНГ
Аллоҳ сизга берган неъматларни эсланг. Ўша неъматлар устингиздан ҳам, оёғингиз остидан ҳам сизни ўраб олгандир. Аллоҳ таоло айтади: "Агар Аллоҳнинг неъмат (лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсизлар” (Иброҳим сураси 34-оят).
Тана соғлом, юрт тинч, озиқа ва кийимлар муҳайё, ҳаво ва сув... Демак, дунё сизнинг қўлингизда-ю, уни ҳис қилмаяпсиз. “(Эй инсонлар!) Аллоҳ осмонлар 66 ва Ердаги барча нарсаларни сизларга бўйинсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (моддий ва маънавий) неъматларини комил берганини кўрмадингизми?!" (Луқмон сураси 20-оят); “Бас (эй инсонлар ва жинлар), Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасиз?!" (Ар-Раҳмон сураси 13-оят).
Тилингиз, лабингиз, икки кўзингиз, қўлингиз ва оёғингиз тўкис шундай тугал ҳаётга эгасиз-да, уни билмаяпсиз. Ўйлаб кўринг-чи: кесилган оёқ билан юриш осон ишми? Оғриқ забтига олиб турганида кўзингизни юмиб ухлай олармидингиз ёки иштаҳа тусаб турган овқатни еб ёки совуқ сувни ича олармидингиз? Шундай кишилар бор, овқат уларнинг кўнглини хира қилади, ичган суви заҳар бўлиб, касалга мубтало этади. Қулоғингиз ҳақида фикр юритинг: сиз кар эмассиз эшитасиз. Кўзингиз ҳақида ўйланг: кўр эмассиз. Терингизга боқинг: сиз песлик ва моховликдан нажот топгансиз. Ақлингиз тўғрисида тафаккур қилинг: ақлингиз мукаммал бўлгани учун чалинмадингиз. жиннилик ва довдирликка
Битта кўзингизни тоғдек олтинга алиштирасизми? Ёки қулоғингизни бемисл кумуш эвазига сотишни эп кўрармидингиз? Тилингизнинг соқов бўлиши эвазига қимматбаҳо қасрни сотиб олишни хоҳлайсизми? Қўлингиз кесилиши эвазига гавҳар ва ёқутлар берилишини истайсизми? Сиз ўзи аслида энг афзал неъматлар ичидасиз, лекин ўзингиз билмайсиз. Ғам-ғусса, маҳзунлик ва тушкунликда яшайсиз.
Олдингизда иссиқ нонингиз, совуқ сувингиз, тинч уйқунгиз, бениҳоя офият турса-да, йўқотган арзимас нарсаларингизни ўйлайсиз, борига шукр қилмайсиз. Молиявий зарардан безовта бўласиз. Аслида, ихтиёрингизда саодат калити, ҳисобсиз яхшилик, иқтидор, неъмат ва бошқа эзгу нарсалар бор. “Ўзларингизда ҳам. Ахир, (уларни) кўрмайсизми?!" (Зориёт сураси 21-оят). Шулар ҳақида ва ўзингиз, аҳли аёлингиз, уйингиз, ишингиз, саломатлигингиз, дўстларингиз ва атрофингиздаги дунё ҳақида фикр юритинг. “(Улар) Аллоҳнинг неъматини биладилар, сўнгра уни инкор этадилар" (Наҳл сураси 83-оят).
📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✈ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook