Oqmasjid.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар "Оқ масжид" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали. Таклиф ва мулоҳазалар учун: @Savoloqmasjidbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#hadis

286- 7084. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу айтади:
«Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ҳақида сўрашар эди. Мен эса ўзимга етишидан қўрқиб, ёмонлик ҳақида сўрар эдим.

«Эй Аллоҳнинг Расули, биз жоҳилиятда, ёмонликда эдик. Аллоҳ бизга бу яхшиликни берди. Энди мана шу яхшиликдан кейин бирор ёмонлик бўладими?» дедим.
У зот: «Ҳа», дедилар.
«Ўша ёмонликдан кейин яхшилик бўладими?» дедим.
У зот: «Ҳа, лекин унда тутун қурум бўлади», дедилар. «Тутуни қуруми нимаси?» дедим.
У зот: «Бир қавм менинг тўғри йўлимдан бошқа йўлга бошлайди. Сен улар(нинг амаллари)дан нималарнидир танийсан, нималарнидир танимайсан», дедилар.
«Ўша яхшиликдан кейин яна ёмонлик бўладими?» дедим.
У зот: «Ҳа, жаҳаннам эшиклари томон чорловчилар бўлади. Бунга ижобат қилганни ўшанга ташлашади», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга уларни сифатлаб беринг», дедим.
У зот: «Улар ўзимиздан бўлади, ўзимизнинг тилимизда гапиришади», дедилар.
«Ўша нарса менга етса, менга нимани буюрар эдингиз?» дедим.
У зот: «Мусулмонлар жамоаси ва уларнинг имомини маҳкам тутасан», дедилар.
«Уларнинг жамоаси ҳам, имоми ҳам бўлмаса-чи?» дедим.
У зот: «У ҳолда дарахтнинг илдизини тишлаб олиб бўлса ҳам ўша фирқаларнинг барчасидан четда бўласан, токи ўлим сенга ўша ҳолингда етсин», дедилар».

Саҳиҳул Бухорий

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲГА СУЯНГАН БАНДА ЙИҚИЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebookd


#kun_oyati

٦٢. وَلَا يَصُدَّنَّكُمُ ٱلشَّيْطَٰنُ إِنَّهُۥ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ

62. Шайтон сизни ҳаргиз (тўғри йўлдан) тўсмасин. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.
Зухруф сураси, 62-оят.

Аллоҳнинг тўғри йўлидан одамларни фақат шайтон тўсади. Ким шайтонга эргашса, шайтон уни тўғри йўлдан адаштиради. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор шайтоннинг гапига кирманг.

«Шайтон сизни ҳаргиз (тўғри йўлдан) тўсмасин».

Ва билиб қўйингки:
«Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир».

У ҳеч қачон сизга дўст бўлмайди. Бинобарин, уни доимо душман тутинг.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


#xayrli_tong

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

☀️Янги тонг, янги кун муборак бўлсин. Яна бир бор соғ-саломат дийдорлашиш насиб этганлиги учун Аллоҳимга беҳисоб шукрлар бўлсин.

🫀Дилингизда иймон нури билан йўғрилган жамики  эзгу тилакларингиз бўлса, барчасининг ижобатини тилаймиз!

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


📆#namoz_vaqtlari

🌔21 - ШАВВОЛ
☀️19 - АПРЕЛ

103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят


📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


ИЛМ ВА ҲУСНИ ХУЛҚ

Ёшлар тарбиясида илм билан ҳусни хулқ – инсондаги барча фазилатларнинг энг олий ва афзалидур. Чунки ҳусни хулқ эгасидан доимо яхшилик кутилади: ўзига, оиласига, жамиятга, балки бутун атроф муҳитга ундан фақат манфаат етади. Шунинг учун фарзандларимизни ёмон хулқ, бузуқ ғоялардан фикрини тоза, мусаффо қилмоғимиз даркор. Ҳадиси шарифлардан бирида:

مَا نَحَلَ وَالِدٌ وَلَدًا مِنْ نَحْلٍ أَفْضَلَ مِنْ أَدَبٍ حَسَنٍ﴾ (رواه الإمام الترمذي)﴿

яъни: “Ота фарзандига гўзал одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди”, дейилган (Имом Термизий ривоятлари).

Муҳтарам азизлар! Умрнинг қадрига етишлик, хусусан ёшлик даврини ғанимат билиш нафақат бу дунёда, балки охиратда ҳам инсонни улкан масъулиятдан халос қилади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларининг ҳадиси шарифларида шундай деганлар:

﴾لا تَزُولُ قَدِمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعِ خِصَالٍ: عَنْ عُمُرُهِ فِيمَا أَفْنَاهُ وَعَنْ شَبَابِهِ فِيمَا أَبْلاهُ وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا أَنْفَقَهُ وَعَنْ عَلِمهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ﴿

яъни: “Банда Қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунича қадамлари силжимайди: умридан – уни нима билан ўтказгани; ёшлик давридан – уни нима билан машғул қилгани; мол-дунёсидан – уни қай йўсинда топгани ва қайси йўлди сарфлагани; илмидан – унга қандай амал қилгани”.

Демак, Қиёмат куни энг биринчи сўралиши керак бўлган тўрт нарсадан иккитаси вақт хусусида экан. Шунинг учун ҳам саҳоба ва тобеинлар вақтларининг қадрига етишган. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Шундай зотлар бор эдики, улар ўз вақтларига сизлар дирҳам-динорларингизга ҳарис бўлганингиздан ҳам кўра қаттиқроқ ҳарис эдилар”, деганлар.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


ИЛОҲИМ! ЎЗИНГСАН МАҚСАДИМ, РИЗОИНГДИР МАТЛАБИМ!

Роббим! Сен билан учрашишга ҳеч нарса тайёрламаган ҳолимда умрим тугаб қолишидан қўрқаман.

Аллоҳим! Муроду мақсадим Сени рози қиладиган амаларни қилиш бўлсин, қалбимни Сени норози қиладиган ишлардан буриб қўйгин!

«اِلَهِي أَنْتَ مَقْصُودِي وَرِضَاكَ مَطْلُوبِي»

Илоҳим! Ўзингсан мақсадим, ризоингдир матлабим.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


#kun_oyati

٩. وَلَئِنْ أَذَقْنَا ٱلْإِنسَٰنَ مِنَّا رَحْمَةً ثُمَّ نَزَعْنَٰهَا مِنْهُ إِنَّهُۥ لَيَـُٔوسٌ كَفُورٌ

9. Агар инсонга Ўз томонимиздан роҳатни тоттириб, сўнгра ундан уни тортиб олсак, у албатта ноумид ва ношукр бўлур.
Ҳуд сураси, 9-оят

Бу васф иймон ва Ислом сифатлари билан тўла сифатланмаган инсоннинг васфи. Агар ундай одамга бирор неъмат бериб туриб, сўнгра олиб қўйилса, тушкунликка тушиб, дод-вой қилади. Ўзини ҳар томонга уради.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


AHLI SUNNA | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#раддия

❓Қон чиқса таҳорат синишига қандай далиллар бор?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


ЁШЛИК ЧОҒИДАН ИЛМ ОЛИШГА РАҒБАТ

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ёшларга насиҳат қилиб шундай деганлар:

"ما آتى الله عزّ وجلّ عبدًا علمًا إلاّ شابًّا، والخيرُ كلُّه في الشّباب"، ثمّ تلا قوله عزّ وجلّ: "قَالُوا سَمِعْنَا فَتًى يَذْكُرُهُمْ يُقَالُ لَهُ إِبْرَاهِيمُ"، وقوله تعالى: "إِنَّهُمْ فِتْيَةٌ آمَنُوا بِرَبِّهِمْ وَزِدْنَاهُمْ هُدًى" وقوله تعالى: "وَآَتَيْنَاهُ الْحُكْمَ صَبِيًّا"

яъни: “Аллоҳ таоло кимга илм ато этган бўлса, унинг ёшлигида берган. Яхшиликнинг ҳаммаси ёшликда бўлади”, – дедиларда, қуйидаги оятларни тиловат қилдилар: “Улар айтишди: “Бут-санамларимизни айблаб юрадиган Иброҳим деган бир йигитни эшитгандик” (Анбиё сураси 60-оят).

Бошқа оятда шундай дейди: “... Дарҳақиқат, улар Парвардигорларига иймон келтирган ва Биз уларга ҳидоятни зиёда қилган йигитлардир” (Каҳф сураси 13-оят).

Бошқа оятда шундай дейди: “Унга гўдаклик чоғидаёқ ҳикмат (ва илм) ато этдик” (Марям сураси, 12-оят).

Афсуски, аксарият болалар айни илм олиш пайти келганда ўйин-кулги ва бекорчи машғулотлар билан овора бўлиб юрадилар. Айрим ёшлар умрининг энг навқирон пайтини чойхоналарда, компютер ўйингоҳларида ўтказмоқда. Ота-оналари ҳам: “Ҳали фарзандимиз ёш, катта бўлгач ўқир”, – дея бунга бепарво қарайдилар. Аслида ёшлик пайтида хотираси энг яхши ишлайдиган давр бўлади. Ўша пайтдан бошлаб, болани секин-аста илмга жалб қилиш яхши натижа беради.


Сўзимизни далили сифатида бир мисол келтирамиз. Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби қанчадан-қанча аллома боболаримиз 7-8 ёшларида Қуръони каримни тўлиқ ёд олишган. Бундан ташқари тарих, фалсафа, тиббиёт, мантиқ ва бошқа фанларни чуқур ўзлаштиришган. Ўн саккиз ёшигача ҳаётида керак бўладиган барча илмларни мукаммал ўрганиб, машҳур олим даражасига кўтарилган.

Бундан келиб чиқадики, ота-оналар фарзандларини ёшлик давридан унумли фойдаланиб, керакли илмларга йўналтиришлари лозим. Уламоларимиз айтадиларки: "Ким ёшлик чоғида илм олмаса, катта бўлганида юксалмайди”.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ЯХШИ ҲАМРОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebookd


🤎ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким жума куни ғусл қилса ва ғуслини мукаммал қилса ёки таҳорат қилса ва таҳоратини мукаммал қилса, кийимининг энг чиройлигини кийса, уйида бор бўлган хушбўйидан суртса сўнгра масжидга келиб, бекорчи гапни гапирмаса, одамлар орасини босиб ўтмаса унинг икки жума орасидаги гуноҳлари мағфират қилинади" (Ибн Можа ривояти).


Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


INSONIYLIK.UZ️ dan repost
❤️💫❤️Ассалому🩶алайкум!❤️💫❤️

💫ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
СИЗГА ва ТАБАРРУК ОИЛАНГИЗГА
МУБОРАК БЎЛСИН!
💫

💙СИЗ УЧУН ҚАДРЛИ ИНСОНЛАРГА ИЛИНИНГ💙
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
@INSONIYLIKUZ_IIR
https://t.me/insoniylik_uz_iir

Facebook | Telegram | Instagram | Одноклассники | YouTube


📆#namoz_vaqtlari

🌔20 - ШАВВОЛ
☀️18 - АПРЕЛ

103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят



📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


НАФСНИ ТАРБИЯСИДА МУҲИМ БЎЛГАН ОМИЛЛАР

Нафсни тарбиялайдиган энг яхши омил бу фарз ибодатлардир. Зеро, ушбу ибодатларнинг барчасида инсоннинг нафсий иллатларини даволайди. Жумладан: Иймон нафсни ҳар қандай ҳолда Аллоҳ таолога суянишга, уни улуғлашга ва ўзини паст олишга ундайди. Намоз – Роббига итоатни шакллантиради. Рўза кишида дунё неъматларидан ўзини тийиб туришга одатлантиради. Закот эса нафсдан бахилликни кетказади. Ҳаж эса нафсга Аллоҳ таоло йўлида турли машаққатларни кўтаришни ўргатади.

Шунингдек, нафл ибодатларни адо этиш, Қуръон тиловат қилиш ва тинглаш, турли зикрлар билан тилни банд қилиш нафс тарбиясининг энг самарали омилларидан ҳисобланади.

Шу билан бирга руҳий тарбия машойихлари: нафс истакларига тескари ҳаракат қилиш – уни тарбия қилишнинг бошидир, дейдилар. Бу ҳақда ҳазрати Имом Раббоний қуддиса сирруҳу ўзларининг “Мактубот”ларида шундай дейдилар: “Нафснинг истаганларини қилмаслик, истамаганларини қилиш, нафсни заифлаштиради. Уни мағлуб этишнинг энг қулай йўли эса суннатга уйғун яшамоқ ва қалбни махлуқот севгисидан пок тутмоқдир”.

Демак, киши ўз нафсини тарбия қилган зотларга яқин юрмоғи, улар билан ҳам суҳбат бўлмоғи, илм олмоғи ва унга амал қилмоғи лозим бўлади.

Бир куни Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳунинг қўлларида гўшт кўтариб кетаётганларини кўрдилар ва: “Бу нима, Эй Жобир?”, – деб сўрадилар. Шунда Жобир разияллоҳу анҳу: “Иштаҳам хоҳлаб, гўшт сотиб олгандим”, – дедилар. Шунда ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу:

أَوَ كُلَّمَا إِشْتَهَيْتَ إشْتَرَيْتَ يَاجَابِرُ، أَمَا تَخَافُ هَذِهِ الآيَةَ ﴿ أَذْهَبْتُمْ طَيِّبَاتِكُمْ فِي حَيَاتِكُمُ الدُّنْيَا

(الأحقاف/20)

яъни: “Эй Жобир! Иштаҳанг хоҳлаган ҳар нарсани сотиб олаверасанми?! Оятда: “Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни дунёдаги ҳаётингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз”, – дейилганидан қўрқмайсанми?!”, – дедилар.

Ҳазрати Умар ушбу танбеҳлари билан ҳар гал нафс хоҳласа, уни истагини бажо қилаверишнинг оқибатидан огоҳлантирганлар.

Тарихда ўтган кўплаб алломалар, машойихлар, руҳий тарбия уламолари ушбу йўл билан нафсларини ислоҳ қилиб, олий мартабалар, мақомларга эришганлар. Машҳур авлиёлардан бири ҳазрати Сирри Сақотий қуддиса сирруҳу айтадилар: “Нафсим қирқ йилдан буён бир бўлак нонни шиннига ботириб егиси келади. Лекин унга буни едирмадим”.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Muslim.uz dan repost
#mutolaa #inson
🦠🫷ИНСОННИ ГУНОҲДАН ТЎХТАТАДИГАН НАРСА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

😄Ҳаё зинокорлик ва бузуқлик йўлидаги энг катта тўсиқдир. Лекин қайси банда зино йўлига юрса, энг аввал ундан ҳаё жавҳари кетади ва беҳаёлик унинг табиатига айланади. Ҳадиси шарифда шундай ворид бўлган:

إِذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ

📿 «Ҳаё қилмасанг, у ҳолда хоҳлаганингни қилавер» («Саҳиҳул Бухорий»).


💬 Аллома Хаттобий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар: «Бу ҳадисдан маълум бўладики, инсонни гуноҳдан тўхтатадиган нарса унинг ҳаёсидир. Қачон ҳаёнинг тақозоси талабига кўра инсон амал қилишни тарк этса, у ҳолда у ҳар қандай гуноҳга журъатли бўлиб қолади» («Фатҳул Борий», 10/641).

⚖️ Инсон агар ҳаёни маҳкам тутса, унинг феълида яхшилик ғолиб туради. Бордию беҳаёликка мубтало бўлса, ёмонлик ғолиб келади. Айнан ҳаё инсонни шаҳват йўлига юришдан тўсади. Унутмаслик керакки, бузуқликнинг энг ёмон зарари беҳаёлик, уятсизлик шаклида зоҳир бўлади.


⚡️Гўзал ахлоқдан маҳрум қилади

💬 Зинонинг яна бир зарари шуки, қайси инсон шу ёмон йўлда юришни одат қилган бўлса, у ахлоқ-одоб масаласида энг паст даражага тушиб кетади. Силаи раҳм қилиш ўрнига қариндошлик ришталарини узади. Дағал муомалага одатланади. Ўзгалар ила қўпол муомала унга оддий ҳолат бўлиб туюлади. Очиқ юзлилик ўрнига хўмраяди. Дилозорлик, фаҳш сўз айтиш, сўкиш-сўкиниш каби иллатлар айни зино ва бузуқликнинг натижасидир. Покиза ахлоқнинг асоси тўрт нарсадан иборат: ҳикмат, шижоат, иффат ва адолат («Иҳёу улумиддин»).

🤦Зинокор ва бузуқилар иффатдан маҳрумдирлар. Бу йўлда юришга одатланган инсонда на ҳикмат бўлади, на шижоат. Улар иффатларини йўқотиб бўлган ва адолатдан буткул узоқ бўлади. Улар гўзал ахлоқ неъматидан маҳрум бўлади. Бу маҳрумликлар жуда катта зиёндир.


📖 «Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ☝️ Аллоҳга суяниб яшаш саодатдир

    👀 Тасаввур қилинг, отангиз Сизни кўриб турибди

    📿 Расулуллоҳ ﷺ мени кўргани келдиларми?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​САЪЙ АСНОСИДА ГАПЛАШИШ
#Ҳаж_умра

❓1628-CАВОЛ: Саъй асносида атрофдагилар билан суҳбатлашишнинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафо ва Марва орасида саъй қилиш асносида дуо ва зикрлар билан машғул бўлиш мустаҳаб амал саналади. Одатий гапларни гаплашиб юриш эса мубоҳ, яъни рухсат берилган ишлардан ҳисобланади. Шунга биноан саъй қилаётган инсон ёнидагилари билан гаплашиши сабабли зиммасига бирор жарима лозим бўлмайди. Лекин бундан бемалол гаплашавериш мумкин дегани келиб чиқмайди. Чунки тавоф ва саъй сингари муқаддас жойларда бажариладиган амалларни қилиш ҳар доим ҳам кишига насиб қилавермайди. Шу боис бундай лаҳзаларни ғанимат билиб, кўпроқ зикр ва дуолар қилиб олиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


#kun_oyati

١٣٨. هَٰذَا بَيَانٌ لِّلنَّاسِ وَهُدًى وَمَوْعِظَةٌ لِّلْمُتَّقِينَ

138. Бу одамлар учун баён ва тақводорлар учун ҳидоят ва ­мавъизадир.
Оли Имрон сураси, 138-оят

Яъни бу Қуръон ҳамма учун баёнотдир. Қуръони Карим ўтмишни ҳозир, ҳозирни келажак билан боғлаб турувчи, ҳамма нарсани баён қилувчидир. Шу билан бирга, «тақводорлар учун ҳидоят ва мавъизадир».

Қуръони Карим ҳамма одамларга баёнот бўлиб келаверади, аммо ундан фойда олиш тақводорларгагина насиб этади. Мўминлар ва тақводорларгина ундан ҳидоят топадилар ва мавъиза – ибрат оладилар. Маълумки, иймон билан тақво бир-бирига боғлиқ нарсалардир.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ-УЛУҒ ШАРАФ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebookd


📆#namoz_vaqtlari

🌔19 - ШАВВОЛ
☀️17 - АПРЕЛ

103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят



📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.