Алҳамдулиллаҳ!!!
Бир кунимда ёмғир, бир кунимда қор,
Баъзида кенг дунё, баъзан бўлар тор,
Минг шукур юракда яратганим бор,
Ҳамма ҳаммасига Алҳамдулиллаҳ!
Тақдирим йўлатган синовларга ҳам,
Гуллаган боғим-у қировларга ҳам,
Бугун дўст, ертага бировларга ҳам,
Ҳамма ҳаммасига Алҳамдулиллаҳ!
Самимий кулгу-ю кўз ёшларимга,
Тарқалиб, тўпланган бардошларимга,
Осмонимда ой-у қуёшларимга,
Ҳамма ҳаммасига Алҳамдулиллаҳ!
Эркинлик, ҳурлиг-у қафасларимга,
Мастлиг-у ростлиг-у аласлатларимга,
Ҳар қултум, ҳар луқма, нафасларимга,
Ҳамма ҳаммасига Алҳамдулиллаҳ!
Куз келса, қовжираб, сўлганлигимга,
Баъзида жаҳлга тўлганлигимга,
Кимгадир керакли бўлганлигимга,
Ҳамма ҳаммасига Алҳамдулиллаҳ!
Шукур кунни кўрди, тун кўрган кўзим,
Баъзида ўзимга ҳайронман ўзим,
Юракдан йўллаган охирги сўзим:
"Ҳамма ҳаммасига Алҳамдулиллаҳ!"
Мумтозбегим.
Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Бир кунимда ёмғир, бир кунимда қор,
Баъзида кенг дунё, баъзан бўлар тор,
Минг шукур юракда яратганим бор,
Ҳамма ҳаммасига Алҳамдулиллаҳ!
Тақдирим йўлатган синовларга ҳам,
Гуллаган боғим-у қировларга ҳам,
Бугун дўст, ертага бировларга ҳам,
Ҳамма ҳаммасига Алҳамдулиллаҳ!
Самимий кулгу-ю кўз ёшларимга,
Тарқалиб, тўпланган бардошларимга,
Осмонимда ой-у қуёшларимга,
Ҳамма ҳаммасига Алҳамдулиллаҳ!
Эркинлик, ҳурлиг-у қафасларимга,
Мастлиг-у ростлиг-у аласлатларимга,
Ҳар қултум, ҳар луқма, нафасларимга,
Ҳамма ҳаммасига Алҳамдулиллаҳ!
Куз келса, қовжираб, сўлганлигимга,
Баъзида жаҳлга тўлганлигимга,
Кимгадир керакли бўлганлигимга,
Ҳамма ҳаммасига Алҳамдулиллаҳ!
Шукур кунни кўрди, тун кўрган кўзим,
Баъзида ўзимга ҳайронман ўзим,
Юракдан йўллаган охирги сўзим:
"Ҳамма ҳаммасига Алҳамдулиллаҳ!"
Мумтозбегим.
Ўқинг... Фақат йиғламанг!