Ўзидан кечган инсон ўзгани бахтли қилар.
Мен отам билан гаплашиб ўтиришни яхши кўрардим. Бир куни улар: “Биласанми ўғлим, шу амманг жудаям меҳрибон, бошқача-де”, - деб қолдилар.
- Биламан, аммажоним бизларни ҳам ўз фарзандларидек яхши кўрадилар. Биз ҳам уларни яхши кўрамиз, - дедим.
- Ҳеч эсимдан чиқмайди... Бир куни мактаб ошхонасидан иккита булочка олиб, биттасини менга берган. Қорним жудаям очиб турганди. Шунақанги мазза қилиб еганман, унинг таъми, синглимнинг меҳрибонлиги бир умрга хотирамга муҳрланган, - дедилар.
Отамларнинг шу гапларидан 3-4 кун ўтгач, аммажоним уйимизга келиб қолдилар. Уларга отамнинг шу гапларини эслатдим. Аммажоним кулиб қўйдилар ва: “Ўзи шу акам меҳрибон, бошқачалар. Мен воқеа аслида қандай бўлганлигини айтиб бераман. Яхшилаб қулоқ сол”.
- Мактабнинг иккинчи ёки учинчи синф ўқувчисиман. Овқат пулини эсдан чиқариб, уйда қолдирибман. Катта танаффус вақтида ҳамма синфдошларим ошхонага кетишди. Мен тезда юқори синфда ўқийдиган шу акамларнинг олдиларига бориб: “Ака, агар ортиқча пулингиз бўлса беринг, синфдошларим билан ошхонага кетаяпмиз”, - дедим.
- Албатта синглим, ман доим ортиқча пул олиб юраман, ма, олгин”, - деб пул берганлар.
Мен ошхонага кириб, иккита гўштли сомса олдим. Шу пайт кўзим акамнинг синфдошларига тушиб қолди. Қарасам, уларнинг орасида акам йўқлар. Ошхона деразасидан кўрдимки, акам битта ўзлари ташқари ҳовлида айланиб юрибдилар. Ана шунда билдимки, акам ўзлари оч қолсалар ҳам, ёнларидаги ҳамма пулни менга берган эканлар...
Тезда акамнинг олдиларига чиққанман. Битта сомса ўзимга, иккинчисини акамга берганман. Биргаликда кулишиб, мазза қилиб еганмиз. Бу воқеа бир умр эсимдан чиқмайди...
Ўзидан кечган инсон ўзгани бахтли қилар. Шу гапларимни ҳеч қачон унутмагин!
Ҳожиматов.
Ўқинг... Фақат йиғламанг!