Ўқинг...фақат йиғламанг!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Энг таъсирли ҳикоялар канали!
Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020
Админ: @HusniddinMirzaliyev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Константинополни Истанбул қилган шоҳ ва унинг отаси ҳақида ажиб хикоя...

Султон Маҳмуд мурғаклигидан шаҳзодаларча зукко ва ақлли бўлса ҳам, унга болаларча шўхлик ҳамда эркалик бегона эмасди.

У муаллими Оқшамсиддинга сабоқлар пайти кўп халақит берар, устозининг жаҳли чиққанини кўрганида эса "мен шоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қила олмайсиз" деганча қувлик қиларди.

Бу ҳолат кўп такрорланавергач, устоз Оқшамсиддин кунларнинг бирида шаҳзоданинг отаси Султон Мурод II га шикоят қилди. Подшоҳ жаноблари бироз ўйлангач, бир тадбир топганини устозга айтиб тушунтирди. Тадбирни эшитган Оқшамсиддин лол қолди, эътироз билдиришга чоғланди, аммо шоҳнинг қарорини ўзгартира олмади.

Навбатдаги дарс пайти шаҳзода яна қилиқ қила бошлади, устози индамай дарсида давом этди. Бир пайт эшик очилиб, султоннинг шахсан ўзи дарсхонага кириб келди. Шунда Оқшамсиддин сапчиб ўрнидан турди-да, эшикни тақиллатмай кириш фаросатсизликдан экани, дарсни бузиш эса беадабликдан нишоналигини қаттиқ-қаттиқ айтиб, жаҳл билан бориб шоҳнинг юзига тарсаки тортиб юборди.

Қолганлар ҳайратдан донг қотиб қолган бир пайти кимсан Султон Мурод аста бошини эгганича ортига тисарилди ва дарсхонадан чиқиб, эшикни оҳиста тақиллатиб қайтадан ичкари кирди. Сабоқни бузгани учун узр сўраб, устоз Оқшамсиддиннинг қўлини ўпиб чиқиб кетди.

Ўша воқеадан кейин шаҳзода Маҳмуд бошқа ҳеч қачон устози билан зиддиятга бормади ва пировардида Фотиҳ Султон Маҳмуд номи билан тарих зарварақларидан жой олди.

Устоз қадри, ҳурмати ва, энг муҳими, раҳбарзодаларни талтайтирмаслик усули ҳақида ажиб хикоя.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Меҳмонхонада учта олим маишат қилиб ўтирган эди.
- Биласизми? Агар оғзингизга лампочкани тиқсангиз, қайта чиқара олмайсиз, бу факт - деди профессор Л.Я. Карпов шерикларига.
- Бўлиши мумкин эмас, кирган нарса қайта чиқиши аниқ, - дейишди икки қолган суҳбатдош.
Исботлаш учун лампочка топишдида ва ҳамроҳларидан бири орқа темиридан ушлаб лампочкани оғзига солди.
Лампочканинг кетидан тортиб қайта чиқармоқчи эди, лекин ҳеч иложи бўлмади.

Вақт ўтган сайн, лампочка оғзида бўлган шериг қийнала бошлади.  Хавотирлик авжга чиқди. Дарров такси чақириб трамваталогияга боришди. Касалхонага киришда ёш доктор қизга йўлиқишди.
Лампочкали кишини икки кўзи қизариб овози минғирларди, буни кўрган ҳали ёш тажрибасиз қиз хушини юқотаёзди. Қўли билан зўрға жарроҳнинг хонасини кўрсата олди.

Учовлон тезда ичкарига киришди.
Бахтларига жарроҳ тажрибали экан. Лампочка ютган кишини жағ қисмини бир икки жойини босиб спазмни бўшатди ва лампочкани орқа темиридан ўшлаб суғуриб олди. Аммо, жағ қотиб қолган, оғиз эса катта очиқ ҳолатда қотиб, ёпилмасди.

Жарроҳ лампочкани уларни қўлига қайтарар экан, бу қўрқинчли эмаслигини вақт ўтиб жағ ўз жойига қайтишини тушунтирди. Дўстлар хурсанд кўчага чиқишди. Такси тўхтатишди. Таксида кетаётиб нариги шерик, наҳот, бу рост бўлса, қандай қилиб қайта олиб бўлмайди деб қизиқиб лампочкани темир томонидан ушлаб оғзига тиқди. Воажаб. Ҳар қандай ҳаракат қилса ҳам, суғуролмади.

Таксини тезда орқага қайтаришди. Яна жарроҳ ўз ишини усталик билан бажариб лампочкани қўлларига қайтариб берди.

Яна такси тўхтатиб меҳмонхонага йўл олишди. Энди эса икки киши оғзи катта очилганича таксида кетишарди. Таксист ҳайрон. Охири чидолмади. Сўради.
Вазиятни профессор тушунтирди. Таксист ҳеч ишонолмади.
Машинасини тўхтатиб, лампочкани беришларини сўради.

Текширди. Энди лампочка уни оғзидан чиқмас эди. Яна орқага қайтишди. Жарроҳ бу сафар лампочкани чиқариб олдида қўлларига бермай, синдириб ахлат қутисига ташлади.
Энди эса таксида учта оғзи катта очиқ киши ва профессор кетишар эди.

Меҳмонхонага етиб келишганда таксистнинг хам оғзи ўз жойига тушгунча бирга хоналарида ўтиришга таклиф қилишди.
Мехмонхонага киришда уларни кўрган эшик оғаси ҳайрон бўлиб нима гаплигини сўраб суриштирди. Бўлган воқеани профессор кула-кула айтиб берди.
Хоналарига кўтарилиб ўтиришган вақтларида эшик тақиллаб қолди.

Очишса, швейцар йигитни оғзидан лампочкани кети кўриниб турарди. Таксига ўтириб яна жарроҳ олдига кетишди.
Жарроҳнинг эшиги берк экан. Тақиллатишди. Салдан кейин эшик очилди. Оғзида лампочканинг юмолоқ темири чиқиб турган хирург кўринди.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Қурилиш қилиб, бозорга бордим. Тахта бозор. Усталар "5*3 река керак", деди. Бозордан река қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи айтди "ака, сизга 5*3  керакми? Булар 5*3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана...", деб ўлчаб берди. Ҳақиқатда 4*2 экан. 5*3 олиш учун 6*4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6*4 олдим. Усталар бўйини 6 метрлик бўлсин деган эди. 6 метрлик сўрадим. "Мана", деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди. "ука, метрни олинг", дедимда ўлчадим. 6 метр деб сотилган река 5*70 экан. Ҳам энидан, ҳам бўйидан....

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...

Усталар билан ғишт уришга шартнома қилдим. Ғиштни урганидан эмас, машинада келганидан санар экан. Зилда келган ғиштни эринмай доналаб санадим. 5000 та дейилган ғиштдан инсофлиги 300 та, стандарти беш юзта кам келар экан. Уста шуни билгани учун урганидан эмас, келганида ҳисоб олар экан. Ҳам машинада келганидан, ҳам устадан олиб ейсиз.

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...

Усталар хаммаси "дом строй"га (қурилиш материаллари сотадиган катта дўкон) етаклайди. Усталар у ердан карта очиб олган. Пластикка ўхшаган. Уйни эгаси бориб савдо қилади. Устага ўн фоиз картасига пул келиб тушади.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик...

Бир ака антифриз чиқардилар. Антифриз қоғозда ёзилгани каби -20 градус ва -40 градуслик чиқди. Бозордаги ҳамма маҳаллий антифриздан қиммат. Сабабини тушунмай, ҳамма антифризларни олиб келиб, -5 градус холодильникка қўйилган. Уч соатда ҳамма антифриз тахта бўлиб қолган. Ишлаб чиқарувчиларга ҳолат видеога олиб юборилган. Ҳожи акалар парвойига ҳам олмаган.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик...

Ўртоғим бензин заправкада ишлайди. Энг инсофлик заправка ўнига бир литр, қолганлари икки литр урар экан. "Мени билганим урмайдигани йўқ", дейди. Ҳамма билар экан шундайлигини.

Юртда барака йўқ, ҳаммаёқ қимматчилик эмиш...

Бошқа бир танишимнинг иши порасиз, откатсиз битмас эмиш. Пора бермаса, давлат ташкилотлари олмас эмиш.

Айтишича, Юртда барака йўқ. Аввалгидай савдо йўқ эмиш.

Уйфурушларга уйингизни сотмоқчи эканлигингизни айтасиз. Бўлди, нақдга ўзимиз оламиз, деб баҳолайди. Табиийки, сиз қимматроқ нарх хоҳлайсиз. Уёғига тузоғига тушганингиз шу. Каналида эълон беради уйингиз сотилиши ҳақида. Сиз мижоз кутасиз. Уйингизни олмоқчи бўлган харидор уйфурушга телефон қилади. Уйфуруш у уй сотилганини, истаса, бошқа уй борлигини айтади. Сизга эса ҳамтовоғини жўнатади. Ҳамтовоқ уйингизни кўриб, дастлабки уйфуриш айтган нархдан анча паст баҳо айтади. Шу тариқа учинчиси, тўртинчиси келиб арзон нарх айтаверади. Тоқатингиз тоқ бўлиб, биринчи айтган нархингизга ўзингиз олиб қўя қолинг, дейсиз. Хўп, дейди деб ўйлайсизми? Содда бўлманг. Энди уйингизни биров олмаётганини. Бошида берганда, майли, деб олишини, ҳозир эса яна беш юз ёки минг арзонга олиб қолишини айтади. Пул зарурлигидан рози бўлиб юборасиз. Бу приёмни ҳаммага ҳам қилмайди. Пул зарур, "пожар" деган одамлар "жирний" мижоз.

Ҳа, айтганча, Жума куни маклер акаларимиз ишлашмайди. Дам олиш куни.

Бозорда кабелчилар бор. Давлат муассасаларига, қурилиш объектларига сим сотишади. Улгуржи. Заводдан кабелни олиб, чўзишади. Хато эшитмадингиз. Эшилади. 2*2.5 кабель, 2*2 ёки ундан хам камроққа, метри кўпроққа айланади. Заводнинг қадоғини қайтадан қилиб, сизга беришади. Бутун бошли катта заводлар қуриб, кабель сотиб ётишибди. Цехда қилинган, бирортаси айтилган талабга жавоб бермайдиган кабеллар. Лекин тонналаб, навбатга қўйиб сотишади. Откат бор экан, кабель сотилаверади.

Лекин Аввалгидай савдо йўқ. Барака йўқ экан.

Бу каби ишларнинг саноғи йўқ. Оддий сода бор. Совет давридан бери 500 гмлик қадоқда бўлар эди. Грами камайиб, камайиб, 250 гмга тушган. Билмаган "ҳақиқийси фалончида қиммат экан, мана бу арзон сотади", деб олаверади. Ичи тўла бўладиган гугурт ярим бўлиб қолган. Сантиметрлаб, миллиграмлаб урилаверади. Камаяверади.

Цементга қум қўшаётганлар, сутга сув қўшаётганлар ҳеч кимга сир бўлмай қолган.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Ҳақиқий эркак:

• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни ҳам, қаҳрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• ҳар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан ҳеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Мени псориаздан ҳалос қилган “мўжиза” хақида айтиб бермоқчиман!

👋Салом. Менинг исмим Клара мен анча йиллардан бери псориаз касаллиги билан азобланганман. Бу постимни охиригача ўкинг дахшатли псориаз касаллигидан қандай қутилганимни билиб оласиз!

😖Мен баданимдан уялар эдим. Баданимда жуда дахшатли қопламалар бор эди.

🦠Деярли бутун танамда псориаз касаллигининг қичима плиталари бўлган. Жуда кўп даволанишга харакат килдим. Натижа бўлмагач, хафсалам хам бўлмай қолди. Хар куни шу дахшат билан яшаш...

Постнинг давомини укиш учун куйидаги хаволага босинг👇👇👇

https://bit.ly/psoriazdan_qutqargan_mojiza
https://bit.ly/psoriazdan_qutqargan_mojiza
https://bit.ly/psoriazdan_qutqargan_mojiza


Баъзилар бу дунёда қўриқчи итдек яшаб ўтади. Ўлиб йиққан мол-мулкини меросхўри учун қўриқлаб, нест-нобуд қилмай етказиб беради холос. Ўзи учун ишлатмайди, дам олмайди, даволанмайди, саёҳат қилмайди, Охирати учун заҳира қилиб садақа ва хайри эҳсонлар бермайди. Унинг ўлимидан сўнг меросхўрлари тайёрига айёр, ўроқда йўқ машоқда йўқ хирмонда ҳозир бўлишиб осон келган бойликни истаганича ишлатади, кайфу сафо ва айшу ишрат қилади. Ҳисоб-китобини эса мерос қолдирган беради. Ҳақиқий маҳрумлик шу бўлса керак...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Бир йигит ушбу суратни ижтимоий тармоққа жойлаб, шундай деб ёзибди:

Мен уч йилдан бери ишлайман ва биринчи олган маошимдан бошлаб ҳар ой бир қисмини онамга бераман, токи менга қилган яхшиликларини оз бўлсада қайтармоқчи бўламан.

Куни кеча мени чақириб, менга бир сумкача бериб, шундай дедилар:
— Бу, менга берган пулларинг, ол! Ундан бир риёл ҳам ишлатмадим. Уни сенинг тўйинга йиғиб қўйдим, ол, 18 000 риёл (салкам 5000$).

Онангиз билан мусобақалашсангиз, шуни билингки, мағлуб — доимо сиз бўласиз...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Аёл киши Рабби билан орасини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг эри ва фарзандларини ислоҳ қилиб қўяди. Натижада у тақводор фарзандларни дунёга келтира бошлайди.  Аммо уй бекаси кино ва сериалларга муккасидан кетган, бозор ёки йиғилишларга бориш унинг севимли ишига айланган бўлса, улар бизга солиҳ ўғиллар, солиҳа қизларни дунёга келтира олишармиди?!
Келинг бу тўрт кунлик дунёда яхши экинлар экиб, икки дунё саодатига эришиб олайлик. Йўқса, поезд ўтиб кетади. Аллоҳ сақласин!

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад "Оила — бахт-саодат маскани"

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Ассалому алейкум, ҳар бир амалимиз ажри бир неча баробар қўшиб берилади. Беморимиз 1986 йилда туғилган. Уч-тўрт йилдан буён юрак катталашиб, клапонларни ҳам ишдан чиқарган. Беморимиз видеода кўриб турганингиздек, доимий аппаратга уланган. Ғанимат кунларда кимдир ният қилиб қўйган бўлса, мана сабабини ҳам ўқиб турибсиз. Пастда беморнининг яқинлари контактлари ва карта рақамларини қолдирамиз. Илоҳим, ҳеч ким касал бўлмасин!

Uzcard
8600061097300437
Қодирова Гулбаҳор(бемор)

Visa
4048000007272137
Адҳам Жўраев(укасини номида)

Боғланиш учун:
☎️+998935296266

Унутманг азизлар, эҳсонни мукофоти эҳсон ҳисобланади!


Ozonda mahsulotlaringizni sotishni boshlang

Ozon O’zbekistonda jadal rivojlanmoqda va yangi sotuvchilarni hamkorlikka taklif qiladi. Ozonda muvaffaqiyatli hamjamiyatga qo’shiling va 56 million xaridorga ega bo’lish imkoniyatidan foydalaning! Bepul o’qish va tahlil qilish vositalari maydonchaga tez moslashishga yordam beradi. Bepul ro’yxatdan o’ting va bugunoq o’z biznesingizni boshlang!

Registratsiya

#reklama
seller.ozon.ru


Уйланган эркакдан "Севги нима?" деб сўрашди. У шундай жавоб қилди:
— Севгими? Мана масалан: Хотинингни баъзида бўғиб қўйгинг келади жахлингни чиқарса, лекин шу билан бирга тунда усти очилиб қолса, совуқ қотмасин, деб устига кўрпани ёпиб қўясан... Мана шу – севги!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

15k 3 314 199

Гарвард талабаларига мотивация берувчи сўзлар. Ушбу 15 та қоида ҳар бир талабага тавсия этилади.

1. Агар сен ҳозир ухлаб қолсанг, албатта тушингда орзуингни кўришинг мумкин. Агар сен ўзингда ирода топиб, уйқуни билим олишга алмаштирсанг, унда сен орзуингни амалга ошира оласан.
2. Сен жуда кеч бўлди деб ўйлаганингда, аслида ҳаммаси учун ҳали эрта.
3. Билим олиш азоб деб ўйлайсанми? Йўқ, у вақтинчаликдир, билмаслик азоби эса ¬бир умрликдир.
4. Билим олиш бу вақт ўтиши эмас, балки у тиришқоқликдир.
5. Ҳаёт бу фақат билим олиш дегани эмас, аммо, лекин, бироқ агар сен ҳаётнинг шу қисмидан ҳам ўта олмасанг ва нолисанг, унда савол туғилади сен ўзи нимага қодирсан?
6. Зўр ғайрат ва шижоат йиғиндиси бу роҳатдир.
7. Кимки барчасини олдиндан ва шижоат билан бажарса, шу инсонгина ўз омадидан бахра олиши мумкин.
8. Барча нарсага улгуриш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Бироқ, омад ўз устида доим ишлайдиган ва қатъий инсонлар билан бирга бўлади.
9. Вақт тўхтамайди, уни тўхтатишга ҳам уринма, фақат ундан унумли фойдаланишни ўрган.
10. бугунги сўлакларинг эртага кўз ёшга айланади.
11. Ўз келажагига нимадирни сарфлайдиган иноснлар булар – реалистлардир.
12. Сенинг маошинг ҳажми бу сенинг билиминга нисбатан пропорционалдир.
13. Бугунги кун ҳеч қачон қайтарилмайди.
14. Ҳатто ҳозир сенинг душманларинг китоб варақлаяпти.
15. Пешонанг терламаса, пул топишинг жуда қийин.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


"Мен рингда Америка учун жанг қилдим ва Америка учун олтин медални олдим. Ўша куни ресторанга кириб, буни нишонлашни истадим, аммо америкаликлар мени ресторандан қувиб чиқаришди. “Қора танлисан”, деб менга овқат беришмади. Алам билан соҳилда кезар эканман, Америка учун олган олтин медални дарёга улоқтирдим."

Масжидга келиб қолдим ва у ерда оқ танли билан қора танли бир сафда ўтирганини, бир-бири билан оға-инидек суҳбатлашишаётганини, бирга намоз ўқиб, кейин бир-бирини бағрига босаётганини кўрдим. Мен Исломни қабул қилишимни айтдим. Имом менга шаҳодат калимасини ўргатди.

Мен чемпионлик шоҳсупасида туриб, йиғламагандим, ҳозир йиғладим. Чемпионлигимдан кўра ҳозир буюкроқ мартабада турганимни ҳис қилиб, йиғладим…

Муҳаммад Али

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Қиз фарзандингиз бўлса, асло мушук боқманг! Сабабини билсангиз, шокка тушишингиз аниқ⁉️

10 йил деганда Аллоҳ менга қиз фарзанд насиб этди. Уни роса эркалатиб катта қилдим. Қизим 4 ёшга тўлганда унга мушукча совға қилдим. Бир куни уйимизга отамни зиёрат қилиш учун 70 йиллик қадрдон шифокор дўсти келди. Қизим мушук билан ўйнаб ўтирганини кўриб, мушукни олиб кўчага отиб юборса бўладими?!
“Бу нима қилганингиз?” десам, отамнинг дўсти жахл билан сабабини тушунтира бошлади. Сабабини эшитиб, шокка тушиб қолдим. Дарҳол телефонни қўлимга олиб, қизи бор танишларимни огохлантирдим.

Отамнинг дўстининг айтишича: Қиз бола бор уйда мушук боқилса, қиз вояга етганда…


Ҳозирги пайтда ишингиз юриши учун китобларда ўргатилган гўзал хулқлардан сал бошқачароқ бўлишингиз керак. Тортинчоқ, уятчанг , тавозеъли эмас, безбетроқ, сурбетроқ, агрессивроқ ва ўзингизни бозорга солувчироқ бўлишингиз лозим. Ўзингизни пиар қилишингиз керак.

Юлғичроқ, олғирроқ бўлсангиз ҳам зарар қилмайди. Бошқаларни эксплутация қилишдан тортинмаслигингиз керак, масалан, "палон куни палон жойга боряпман, мени кутиб ололасизми, аэропортдан олиб отелга ташлаб қўйинг", деб безрайиб сўрайверишингиз керак.

Фақат ўз манфаатингиз учун шижоатли ва жасоратли бўлинг, аммо бошқалар манфаати учун писиб кетсангиз ҳам майли.

Шу сифатларни жамлаб яна диний кўриниш олиб ва диний лафзларни мўл ишлатиб турсангиз зўр бўлади, унча мунчаси сизга тенг келолмайди. Аёл бўлсангиз ҳижоблангандек бўлиб олиб ботекс қилдиринг, у ёғини торттиринг, бу ёғини бўрттиринг, торайтиринг ва ижтимоий тармоқларда ўзингизни пиар қилинг. Ўшанда ҳам ишингиз юришмаса менга келинг.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


ҚАБРДА ЁТГАН ИЛОНЛАР

Aбдулҳамид ибн Маҳмуд Муғилий айтади: “Ҳазрати ибн Aббоснинг олдида ўтирган эдим. Бир қавм келди. Aйтишди: “Биз ҳажга чиққан эдик. Зоти Сафох маҳалласида тўхтадик. Бир дўстимиз ўша жойда вафот қилди. Биз уни дафн қилиш учун зарур нарсаларни тайёрладик, кейин унга қабр кавладик. Лаҳадда бир қоп-қора нарса бор эди, яъни илон ётарди. Кейин у ерни қўйиб, бошқа жойни кавладик, у ерда ҳам ўшандай илон ётар эди, у ерни ҳам ташлаб, учинчи жойни кавладик, у ерда лаҳадни тўлдириб илонлар ётар эди, кейин олдингизга келдик”. Ибн Aббос (Aллоҳ иккаллаларидан рози бўлсин) айтди: “Бу ҳол унинг қилган ёмон ишидандир. Боринглар, уни қабрнинг бир томонига кўмаверинглар. Aллоҳга қасамки, агар ернинг ҳамма жойини кавласаларингиз ҳам, ўша илон чиқиб келаверади. Бу гапни унинг қавмига хабар қилинглар”. Сўнгра у кишининг олдидан жўнадик, уни ўша қабрнинг бир томонига дафн қилдик. Уйга қайтгандан кейин унинг бизларда қолган баъзи матолари бор эди, ўшаларни оиласига келтирдик ва хотиннидан сўрадик: “У нима иш қиларди?” Хотини айтди: “У буғдой сотарди, у ҳар куни ўзига етарли миқдордаги овқатликни оларди-да, кейин қора буғдой похолини унинг ўрнига ташлаб, аралаштириб сотарди”.

Фақиҳ раҳималлоҳу айтади: Бу хабар хиёнатлик иш қабр азобига сабаб бўлишига далилдир. Бу ерда тириклар учун ибрат шуки, хиёнатдан тийилмоқлари керакдир. Aйтиладики, албатта, ер ҳар куни беш марта нидо қилади. Биринчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда юрасан ва ичимга қайтасан!” Иккинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда хилма-хил нарсаларни ейсан ва ичимда сени қуртлар ейди”. Учинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда кулиб юрасан, ичимда ҳадемай йиғлайсан”. Тўртинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда шоду хурсанд юрасан, яқинда ичимда хафа бўласан”. Бешинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда гуноҳ қиласан, яқинда ичимда азобланасан”.

Абу Лайс Самарқандий "Танбеҳул ғофилийн"

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


БАХТЛИ ИНСОНЛАРНИНГ 7 ТА МАХФИЙ СИРИ

1. Эркинлик сири - атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг.
2. Воқелик сири - бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади.
3. Гўзаллик сири - ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг.
4. Аҳллик сири - ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳм танқид қилаверманг.
5. Севги сири - меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг.
6. Бадавлатлик сири - аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг.
7. Бахт сири - камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


AI-Камера тугмаси билан тиниқ суратлар!

HONOR 400 Lite — 108 МП асосий камера, 5 МП кенг бурчак ва 16 МП селфи камера билан жиҳозланган.
Бир босиш билан - камера суратга олишга тайёр
Узоқ босиш - видеога олишни бошлайди
Масштаблаш - тугма орқали қулай бошқариш

HONOR 400 Lite— Куч ва Сунъий Интеллект Уйғунлиги

Saytga kirish

#reklama 16+
honor.com


Ота аёли ва уч нафар фарзандини қолдириб, олис сафарга отланди. Фарзандлари отасини жуда қаттиқ яхши кўришар ва ҳурмат қилишар эди. Ота биринчи мактубини йўллади. Фарзандлар хатни юзларига суртдилар, ўпдилар, аммо уни очиб ўқимадилар, уни артиб-суртиб, эҳтиёт қилиб олиб қўйдилар. Баъзида улар мактубни олиб, устидаги чангларини артиб, яна авайлаб-асраб олиб қўяр эдилар. Ота юборган кейинги мактублар ҳам очилмай шу тарзда эҳтиёт қилинди.

Йиллар ўтди. Ота ўз оиласига қайтиб келди, аммо уйда биргина ўғилдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Ота: “Онанг қани?” – деб сўради. Ўғил: “Онам оғир касалга чалинди. Уларни даволатишга пулимиз йўқ эди, вафот этдилар!” – деди.

– Нега ундай бўлди? Биринчи хатимни очмадингларми? Мен сизларга маблағ юборган эдим-ку!
– Йўқ.
– Аканг қани?
– Акам ёмон болалар билан танишиб қолди, онам вафот этгани сабабли унга насиҳат қилиб, тўғри йўл кўрсатадиган ҳеч ким йўқ эди, акам ўша дўстларига қўшилиб бизни ташлаб кетди.
– Нега ундай бўлди?! Мен ахир унга ёмон шериклардан узоқ бўл, деб ёзган насиҳатларимни очиб ўқимадими? Мен унга ёнимга боргин, деб ёзиб юборган эдим-ку!”
– Йўқ, очиб ўқимадик!
– Опанг қани?
– Опам сиз айтиб кетган йигитга турмушга чиқди, аммо унинг турмуши яхши бўлмади.
Отанинг жаҳли чиқиб кетди:
– Ахир мактубларимни ўқидингларми?! Мен опангга у йигитга турмушга чиқмаслигини, у йигит ҳақида ёмон гап-сўзлар эшитганимни ёзиб юборган эдим-ку!
– Йўқ. Биз мактубларни мана бу чиройли қутига авайлаб-асраб солиб қўйган эдик, фақат баъзи-баъзида уларни олиб ўпиб, юзларимизга суртиб қўяр эдик, аммо бирор марта очиб ўқимабмиз! – деди.

Мен бу оила ҳақида фикрлаб кўрдим. Отанинг мактубларини ўқимай, улардан фойдаланмай қанчалар ночор аҳволга тушиб қолди бу оила. Улар мактубларни авайлаб-асраш билан кифояландилар, холос.

Шундан сўнг Мусҳафга қарадим... Уйимдаги китоб жавонимда чиройли муқованинг ичидаги Қуръони карим... Оҳ, мен нотавон!

Ахир, мен ҳам отанинг мактубларини ўқимай, эҳтиётлаб, олиб қўядиган ўғилларга ўхшаб Аллоҳнинг бандаларига юборган рисоласини ўқимай олиб қўйибман-ку!

Наҳот, мен уни ўқимасам, ундан фойдаланмасам! Ахир, у ҳаётимнинг дастури бўлса. Шу заҳоти Аллоҳга истиғфор айтиб, мусҳафни қўлимга олдим ва уни ҳеч қачон тарк этмасликка қарор қилдим!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


• Қуёшнинг диаметри Ерникидан 109 марта, ҳажми эса 1 300 000 марта катта.
• Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажми Қуёшнинг ҳажмидан тахминан 10 миллиард марта катта.
• Тон 618 юлдузининг хажми Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажмидан тахминан 6,6 миллиард марта, Қуёшнинг хажмидан 66 миллиард марта катта.
• Қуёш олдида Ер шу қадар нуқтадек. Юлдузлар олдида Қуёш нуқтадек бўлиб қолади, Ер эса нуқтадан анча кичик бўлиб кетади.
• Улкан юлдузларга нисбатан тўғноғичнинг учидан хам кичик бўлиб қолган Ерда яшайдиган заррадек инсоннинг кибр, манманлик қилиши ақлга тўғри келадими?!
• “У қивораман, бу қивораман” деб ўдағайлашади.
• Бизни нима қутиртиряпти?
• Пулми, қиммат машинами, қасрдек уйимизми, заводларимизми, танишлар, мухлисларнинг кўплигими, нима?!
• Бу гаплар, аввало, ўзимга тегишли.

Нозимжон Ҳошимжон

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.