ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ СОҲАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ЎРГАНИШЛАР👥 Юртимизда электрон тижорат ривожланиб бормоқда, шунингдек,
савдо соҳасида электрон тижорат орқали истеъмолчиларга қулайлик яратиш билан бир қаторда муаммолар ҳам кузатилмоқда.✈️ 2024 йилда Қўмитага электрон тижорат соҳасига оид
1328 та мурожаат келиб тушган, шулардан
81,9 % (1085 та)
ижобий ҳал этилган,
14,3 % (190 та)
бўйича тушунтириш берилган,
1,3 % (17 та)
ваколатли органларга йўналтирилган ва
33 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
✈️ Натижада,
423 истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланди,
88,9 миллион сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди,
31,6 миллион сўмлик маҳсулотлар алмаштирилиши таъминланди.
🔝 Электрон савдо майдонларида кўпчилик муаммолар маиший техника сотувидан (77,9 %) келиб чиқиб,
асосан нуқсонли товарларга боғлиқ эканлиги аниқланган.🌐
Мурожаатлар кесимида энг кўп муаммоли платформалар:🟣 Uzum Market – 39,6 %;
🟣 Alif Shop – 9,9 %;
🟣 Uzum Nasiya – 6,5 %;
🟣 ZoodMall – 6,0 %;
🟣 Asaxiy uz – 3,8 %;
🟣 IDEA – 2,5%;
🟣 Hopshop – 2,1%;
🟣 100K uz – 2,1%.
🔎
Шунингдек, мурожаатларни ҳал қилиш самарадорлиги бўйича турли платформалар фаолияти таҳлил қилинди:🟣 Openshop uz – 100 %;
🟣 Hopshop – 92,9 %;
🟣 Sello uz – 87,5 %;
🟣 Alijahon uz – 81,5 %;
🟣 ZoodMall – 81,0 %;
🟣 100K uz – 78,6 %;
🟣 Alif Shop – 67,2 %;
🟣 Uzum Nasiya – 66,3 %;
🟣 Uzum Market – 60,2 %
❗️Шу ўринда, қуйидаги электрон савдо платформалари юзасидан келиб тушаётган мурожаатларнининг аксарияти
истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинмасдан, мурожаат қаноатлантирилиши жуда паст кўрсаткични ташкил этмоқда:🔴
Sandiqshop – 21,4 %;
🔴
Booknomy – 28,6 %.
✈️ Қўмита томонидан оммавий оферталарни қонунчиликка мослаштириш,
электрон савдо иштирокчиларининг малакасини ошириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар
истеъмолчилар учун қўшимча қулайлик яратиш ва
бозор рақобатини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.Каналга уланиш 🔝
https://t.me/RaqobatGovUzвеб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram |
X