Олий суд | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали
_________
Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳазорасп туманида ўтказилган оммавий сайёр қабулда Олий суд масъул ходими ва Хоразм вилояти судлари раҳбарияти томонидан 31 нафар фуқаронинг судга доир мурожаатлари ўрганилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ / Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида уч нафар ҳоким ёрдамчиси ишга тикланди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўштепа туманида йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмасдан транспорт воситаларини бошқариб, йўл безорилиги содир этган икки нафар ёш ҳуқуқбузар маъмурий қамоққа олинди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг аризаси қаноатлантирилмади... Батафсил лавҳада

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


БАЁНОТ

Куни-кеча Олий суд томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларда вояга етмаганларнинг манфаатида алимент ундириш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқилиши, бу борада қонунларни қўллашдаги муаммолар, уларнинг ҳуқуқий ечимларига доир семинар-йиғилиш ўтказилди.

Бу бўйича жойлардаги судларга юборилган алоқа-хатида амалиётдаги айрим ҳолатлар (хато ва камчиликлар)га судьялардан изоҳ сўралгани гўёки "Судлар тўғрисида"ги қонуннинг 66-моддасига зид ҳаракат сифатида талқин қилинди.

Дарҳақиқат, қонунга кўра, судьядан кўрилган ёки иш юритишидаги ишлар моҳияти бўйича бирон-бир тушунтиришлар беришни талаб қилиш тақиқланади.

Масала эса, қонун нормаларини тўғри англаб, уларни тўғри талқин этишдадир.

“Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси 2-қисмига кўра Олий суд қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга. Шундан келиб чиқилса, ягона суд амалиётини таъминлаш одил судлов даражасини оширишнинг муҳим омили экани яна бир карра ойдинлашади, айни шу мақсадда муайян масалаларда судьялардан изоҳ сўралиши эса уларнинг фаолиятига аралашув эканини англатмайди.

Олий суд органи мутасаддилари томонидан ўзи масъул бўлган ихтисослик бўйича амалиёт таҳлилидан келиб, семинар-йиғилиш ўтказиши, уларда айрим камчилик ёки қонунчиликни қўллашдаги моддий ва процессуал хатоликлар муҳокама қилиниши одил судлов сифатини оширишга хизмат қиладики, буни тўғри тушуниш ва жамоатчиликка ҳам тўғри тушунтириш лозим. Чунки муаммоларга муҳокама ва баҳслар орқали ечим топилади.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Музработлик ҳуқуқбузар 10 суткага маъмурий қамоққа олинди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун Олий суд ва Жиззах вилоят судларининг масъуллари томонидан Ғаллаорол туманида сайёр қабул ўтказилиб, 16 нафар фуқаронинг судга доир мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатларнинг 13 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 3 та мурожаат ижобий ҳал этилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳазорасп туманида бўлиб ўтган оммавий сайёр қабул давомида "Hazorasp tekstil" МЧЖ номидан жамият юристи Фарҳод Раҳмонов судларга ташаккур билдирди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олий суд ва Жиззах вилояти судлари масъуллари Дўстлик ва Зарбдор туманларида суд-ҳуқуқ масалаларига оид сайёр қабул ўтказди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олий суд ва Сурхондарё вилояти судлари масъуллари томонидан Денов туманида аҳоли учун суд-ҳуқуқ масалаларига бўйича ташкил этилган сайёр қабулдан репортаж

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шовот туманида суд-ҳуқуқ соҳасига оид ўтказилган оммавий сайёр қабул давомида Гуля Рўзметова судлардан миннатдор эканлигини таъкидлади

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судининг навбатдаги мажлисида жазони ўтаётган бир гуруҳ шахсларга имкон берилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АДОЛАТ ТАНТАНАСИ / Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 01-22-12290-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилди. Ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинди.

Якка тартибдаги тадбиркор Дилором Оғаева ушбу ишни кўриб чиққан судлов ҳайъати судьяларидан миннатдорлигини билдирди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатлари ўрганилмоқда

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хоразм вилоят судида Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органлари ходимлари билан суд қарорларининг ижросини ўз вақтида таъминлаш ва амалиётда мавжуд камчиликларни ҳамкорликда бартараф этиш масалаларига бағишланган таҳлилий йиғилиш ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида қўйилган вазифалардан келиб чиқилса, судьялардан шахсий масъулиятни ошириш, одил судловни таъминлаш ва жамият ишончини мустаҳкамлаш талаб этилади.

Судьяларнинг ҳалоллиги, холислиги ва фаолиятида шаффофликни таъминлаши – коррупциянинг олдини олишда ҳал қилувчи омиллардан.

Тошкент шаҳар судида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган йиғилишда шу ҳақда сўз юритилди.

Тошкент шаҳар суди раиси Э. Хўжақулов суд-ҳуқуқ тизимида коррупциянинг олдини олиш, одил судлов жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва тизимда ички назорат ҳамда масъулиятни кучайтириш зарурлигини қайд этди. Коррупцияга қарши курашишнинг долзарб йўналишлари, Олий суд раиси томонидан судьялар ва суд органлари ходимларига йўлланган мурожаатга алоҳида эътибор қаратди.

Мурожаатда судьяларнинг ўз фаолиятига танқидий ёндашиши, шахсий масъулиятни ҳис этиши, фуқаролар билан очиқ ва холис мулоқотда бўлиши, ҳар бир қарор қонуний, адолатли ва асосли бўлиши зарурлиги таъкидланган.

Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Б. Исломов фуқаролик суд ишларида учраши мумкин бўлган коррупциявий хавфлар ва уларнинг олдини олиш масалаларига тўхталди.

Суд жараёнларини рақамлаштириш, очиқликни таъминлаш ва малакали кадрлар тайёрлаш – коррупцияга қарши самарали курашнинг муҳим шартларидан бири экани таъкидланди.

Судьялар томонидан коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, ички назоратни кучайтириш, судьяларнинг касбий ва ахлоқий савиясини ошириш ҳамда жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ тумани судида бир гуруҳ маҳкумларга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, уларнинг 17 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъво ариза билан мурожаат қилиб, “BONU ASAL BOG’ ZAMINI” фермер хўжалигидан 46 604 800 сўм асосий қарз ва 21 953 123 сўм пеня ундиришни сўраган.

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан “BONU ASAL BOG’ ZAMINI” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар ҳудудий бошқарма фойдасига 2 500 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати ундирилган.

Даъво талабининг 46 604 800 сўм асосий қарз ва 19 453 123 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.