#Тақдимот
Тақдимот: "Тасриф – сарф фанидан янги ва осон қўлланма"
📖 Тошкент ислом институтида "Декабрь – Араб тили ва балоғат фан ойлиги" муносабати билан Модуль таълим талабалари учун “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Камолиддин Зиёдуллоҳ томонидан нашрга тайёрланган "Тасриф – сарф фанидан янги ва осон қўлланма" китоби тақдимоти ўтказилди.
🎙 Тадбирни кафедра мудири Улуғбек Ҳасанов кириш сўзи билан очиб берди.
✍️ Сарф илми – араб тилида калималарнинг сийғалари, яъни ҳарф ва ҳаракатларнинг ўзгариши, шу ўзгаришлар натижасида ҳосил бўлган маъноларни ўрганадиган муҳим фанлардан биридир. Шунингдек, у сўзларнинг келиб чиқиши билан ҳам боғлиқ тилшунослик йўналиши ҳисобланади.
📘 Қўлланма бугунги талабалар эҳтиёжларига мувофиқ равишда қайта ишланиб, араб тилини ўрганувчилар учун янада тушунарли ва осон усулда тайёрланган.
✨ Тақдимотнинг аҳамияти шундаки, ушбу тадбир давомида янги қўлланманинг ўзига хосликлари ва афзалликлари талаба ҳамда ўқитувчиларга батафсил таништирилди.
🔗 t.me/oliymahad