Гулкелди ялтираётган тақинчоқларни бирма-бир томоша қилди. Қачонлардир унда бу каби нарсалар кўп бўлганини эслади. Тақинчоқлар орасидан аёллар оёқларига тақадиган, юрганда жаранглаб овоз чиқарадиган қўнғироқчали занжир унинг эътиборини тортди. Буни пайқаган кампир тақинчоқни мақтай кетди, қизнинг қулоғи остига олиб келиб жаранглатди.
— Бунинг овозини қара, шўх қизларнинг кулгисига ўхшайди! Уни оёқчаларингга илиб кўчалардан ўтсанг, қарамаган ҳам қарайди.
— Ҳа, ҳақсиз. Жуда ажойиб тақинчоқ, аммо ундан менда бор, раҳмат, — деди-ю, сотувчидан узоқлашиб кетди. Сотувчининг ҳафсаласи пир бўлиб, шунча гапи ҳавога ўчганига алам қилиб қолаверди.
Гулкелди бозор кўчаларида одамларни туртиб-суриб ўтиб борар, тезроқ очиқ жойга, кенгликларга чиқиб олишни истар эди. Гулкелдининг қулоғи остидан қўнғироқчалар жаранги кетмас, у шу жаранг-журунг товушлар билан бирга кимлигини эслаганди. У раққоса эди! Саройда, юзлаб канизаклар, саноғи йўқ раққосалар ичида энг суюкли ҳукмдорнинг раққосаси эди. Ҳар кеч зиёфатлар, тонггача рақслар, ҳукмдорнинг бир бор назари ўзига тушишини орзу қилувчи аёллар ичида яшарди. Раққосаларнинг оёғида олтин қўнғироқчали занжир бўлар, бу уларнинг саройдаги бошқа аёллардан алоҳида ажратиб турувчи белги эди. Гулкелди эсини саройда таниб, ўлимини ҳам шу ерда кутиб, тақдирига анча олдин тан бериб қўйиб яшаб келаётган эди. Аммо бир куни ҳаммасини ўзгартириб юборадиган воқеа содир бўлди. Ҳукмдор саройдан ташқаридаги зиёфатларни севарди, шундай зиёфатлардан бирини овга улаб юборди. Ўзи билан энг севимли хотинларини ва раққосалардан — уни танлаб олиб кетди. Ҳукмдорнинг ва оддий хизматчиларнинг кемаси олдинма-кетин йўлга чиқди. Тунда кутилмаганда бўрон қутуриб, кемаларни ўз измига солиб олиб кетди. Қолгани Гулкелдининг эсида йўқ. У фақат тун қоронғулигадаги дахшатли зарбни эсларди, холос.
* * *
Гулкелди мавҳум ўтмишини эслай олгач, безовталиги баттар ортди. Қани эди ҳаммасини қайтадан унута олса! Аммо бунинг иложи йўқ эди. Гулкелди хотираси тикланганини бировга айтмади, кунботар тарафга тикилиб ўй суришни энди бас қилди. Вақт ўтиб ҳаммаси ўз жойига тушаётгандек эди. У қишлоққа, кундалик ишларига ҳам кўникиб қолганди. Гулкелди қишлоқнинг урф-одатларини яхшироқ ўрганиб бу ерга, одамларига меҳр қўйди. Болаларни йиғиб тилларда достон бўлган рақсини ўргата бошлади. У ўз ҳаётидан мамнун тарзда янгитдан ҳаёт бошлаган кунларининг бирида таниш байроқли кема соҳилга яқинлашиб келди. Гулкелдини қўрқув босди, бир хаёлда қочиб кетиб яширинишни ҳам ўйлади. Чунки бу одамлардан унга яхшилик келиши даргумон эди. У хонасига яшириниб ташқарига чиқмай, кутилмаган меҳмонларни кетишини кутиб ўтирди. Лекин улар кетишмади. Тўппа-тўғри Беканинг уйига кириб келишди. Уларнинг бошлиғи Бека билан ташқарида узоқ гаплашишди, уни овозидан таниган Гулкелди, хавотири йўқолиб ўз хонасидан отилиб унинг қаршисига чиққанини ҳам билмай қолди. У болаликдан бирга ўсган дўсти, ҳукмдорнинг содиқ қўриқчиси, асли қул бўлган жангчи йигит эди. Ўша куни кемада у ҳам бор эди, демак, тўфондан тирик қолган ёлғиз ўзи эмас экан.
— Аида! Наҳот бу сен?!
— Жангчим…
— Сени тирик кўриб турганимдан шунчалар хурсандманки…
— Мен ҳам. Жуда ҳам… қаерда бўлсанг ҳам, тирик эканлигинг қандай яхши!
— Сени анча изладик, Сарой юлдузи! Энди ҳамма машаққатларинг, азобларинг тугади. Сени олиб кетаман.
— Қаерга?
— Саройга.
— Йўқ-йўқ, жангчи, сен билган раққоса қиз ўлган. Мен бир балиқчининг хизматкори — Гулкелди бўламан. Сенга не керак? Бизда сен учун зарур балиқ, тўр, қамиш гиламлар бор, — деди унга тикилган кўзларидан дув-дув ёш тўкиб қиз.
— Менга сендан бўлак ҳеч нима керак эмас, Аида!
— Кечирасан, мард жангчи, энди мен қул эмасман. Қаерга хоҳласанг олиб кетолмайсан.
— Нималар деяпсан? Сен қандай қилиб қул бўларкансан? Ахир сен саройнинг кўрки, ҳукмдорнинг суюкли раққосасисан! Бутун дунё бойлиги оёғи остида бўлган гўзалсан!