Нурли йўл | Расмий канал 🌙


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз!
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Фикр ва мулоҳазалар учун @nurli_yol_suhbat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


АЖРАШМАГАНИ УЧУН ОНАГА ОҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
#оила

❓CАВОЛ: Қайнонам эримга "хотининг билан ажрашмасанг қарғаб ўтаман, сени ҳам хотинингни ҳам" деяптилар. Эрим билан ажрашмоқчи эмасмиз. Айтингчи қайнонамни қарғишлари ўтадими, онасини айтганини қилмагани учун эрим онасига оқ бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ота-онани розилигини олиш фарз, лекин ота-она ноҳақ талоққа буюрса, итоат қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Лекин бу ота-она ҳеч ким, дегани эмас. Ўз ўрнида келинлар ҳам қайнота-қайноналарни рози қилишга ҳаракат қилиш керак. Эри билан ота-онасини уриштириб қўйиб, ўзи уларни томоша қилиб ўтириши катта бузғунчиликдир! Чунки ўша қайнота-қайноналар севимли эрини дунёга келтирган, камолатга эриштирган ва эру хотинни ширин-шакар ҳаётига сабабчи бўлган, керак бўлса уйлантириб, уй-жой қилиб берган зотлардир. Ваҳоланки, уйлантириш ва уй жой қилиб бериш, ота-онага қатъий белгилаб қўйилган фарз эмас.

Эр-хотин ўйлаб кўришсин, нима иш қилишганки, онаизор қарғайман, дейишга мажбур бўлган. Ўша камчиликни тўғирлашсин, узр сўрашсин, уларга ширинсўз бўлишсин. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: "Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!"
Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ берсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#кун_ҳикмати

🌙Фотима розияллоҳу анҳо яшаган муборак уй

💬 Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жигаргўшалари, севикли қизлари, аҳли жаннатнинг саййидаларидир.

✨Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Фотима менинг бир бўлагим, ким уни ёмон кўрса, мени ёмон кўрибди", деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим).

✅Фотима онамиз розияллоҳу анҳо 3 ҳижрий йили Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга турмушга чиққанлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафотларидан олти ой ўтгач, 29 ёшларида бу дунёдан кўз юмганлар.

✅Ушбу сурат Фотима розияллоҳу анҳонинг қанчалар камтар, зоҳида, фозила эканликларини намоён этади.

🚀@muminauz 🌺


#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Muslim.uz dan repost
#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot
🤝 БАҲРАЙНДА ИСЛОМИЙ МУЛОҚОТ ЙЎНАЛИШИДА ЎТАЁТГАН АНЖУМАН ҲАМЖИҲАТЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


🗣 Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этаётган Манама шаҳридаги  нуфузли халқаро конференция муҳим мавзулар муҳокамаси билан давом этмоқда. "Бир уммат – ягона тақдир" шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбирда нотиқлар томонидан халқлар бирлигини мустаҳкамлаш ва уламолар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, турли миллат-элатлар ўртасида аҳилликни тарғиб қилиш, адоват ва фитнага йўл қўймаслик, ўзаро ҳурматни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.

🌙 Уламолар мана шундай ўзаро муқолотлар тинчлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликка эришишнинг энг самарали воситаси экани, янгидан-янги ҳамкорликларга йўл очиш, бағрикенглик ва тинчликни кенг тарғиб қилишга урғу қаратдилар. Айниқса, миллатлар орасида фитна чиқармаслик, адашган тоифаларнинг нафратни қўзғатувчи чиқишлари ва турли низоларидан сақланиш зарурлиги ҳам таъкидланди.


💬Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ол Халифанинг анжуман иштирокчиларини қабул маросимида Муфтий ҳазратлари иштирок этдилар. Унда исломий мулоқот йўналишида ўтказилаётган конференциянинг тинчлик ва бирдамлик йўлидаги аҳамияти юқори баҳоланди.

🤝Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуман доирасида Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Карачи Ислом университети профессори, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний каби бир қатор уламо ва арбоблар билан учрашдилар.


💬 Мулоқотлар чоғида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган эътиборлари натижасида диний идоралар ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, халқлар ўртасидаги биродарлик янада мустаҳкамланиб бораётгани, мамлакатларда Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг ёйиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувларда томонлар мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжини таъминлаш, ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslim.uz dan repost
#munosabat
🗣 ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

🌐Яқин кунларда ўзбек тилида юритиладиган хориж нашрларининг бирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолиятига оид асосланмаган маълумотлар тарқатилди. Мазкур хабарларда гўёки Диний идорада молиявий камомад кузатилгани ва маблағлар ўзлаштирилгани ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган бир қатор иддаолар қилинган.


Зийрак ва оқил киши мана шундай хабарлар кетма-кетлиги ва ундаги маълумотларнинг далилланмаганини кузатиб, жамоатчилик орасида Диний идорани обрўсизлантириш мақсад қилинганини яққол англаб етади.

😄Энг аввало, таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз Устав талабларига кўра, ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, ҳеч қандай тижорий фаолият билан шуғулланмайди. Диний идоранинг сарф-харажатлари масжидлар, зиёратгоҳлар ва турли хайрия ишларидан тушган эҳсонлар ҳисобидан қопланади.

😄Мазкур йиғилган маблағлар тасдиқланган смета асосида сарфланади ва молиявий айланмалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий Ҳайъати, Тафтиш комиссияси, адлия органлари ва солиқ идоралари томонидан доимий назорат қилиб борилади. Хусусан, 2024 йилнинг 1-12 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутахассислари, солиқ идоралари ходимлари томонидан Диний идорада қонунчилик ҳужжатлари бажарилиши ва молиявий фаолиятларнинг қонунийлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

😄Ўрганишлар якуни бўйича Адлия вазирлигининг 2024 йил 18 ноябрь кунидаги 21/5-978/9-сонли тақдимномасида Диний идорада молиявий камомад ва ноқонуний хатти-ҳаракатлар мавжуд эмаслиги қайд этилган. Бундан ташқари, Тафтиш комиссияси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021-2024 йиллардаги молиявий фаолиятини батафсил текшириб, мазкур жараёнлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ экани тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий Ҳайъатига ҳисобот берган...


🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 dan repost
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС


Аллоҳ сен учун тақсим қилиб қўйган нарсага рози бўл, шунда ўзинг билмаган ҳолда энг бой одам бўласан.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol


فَصَبْرٌ جَمِيلٌ

Энди чиройли сабр (дан бошқа чорам йўқ). (Юсуф сураси, 18-оят).

Дўстим, сабр қилинг.
Қуръонингизни олингда, маҳкам тутинг.
Намозларни канда қилманг.
Дардлардан савоб умид қилинг.
Бу кунлар Раббимизнинг тақдири.
Бу дунё ўткинчи имтиҳондан бошқа нарса эмас.
Сўнги манзилга элтувчи кўприқ, холос.
Ишонинг, кунлар келиб, иншааллоҳ жаннатда дарахт остида гурунг қилиб ўтирамиз.
Дунёнинг бўлмағур ишларини эслаб кулиб ўтирамиз.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 УЛАРНИНГ ХИЗМАТИГА ШОШИЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Бошқаларни яхшиликка чақиришдаги шартлар

Амру маъруф (яхшиликка буюриш)да беш нарсага амал қилиш шарт:

📌 Биринчиси: Илмли бўлиш. Чунки илмсиз одам яхшиликка буюришни аъло даражада, маромига етказиб бажара олмайди;

📌 Иккинчиси: Холис Аллоҳнинг розилигини ва Унинг сўзини қарор топдиришни мақсад қилсин;

📌 Учинчиси: Буюрилаётган кишига шафқатли, мулойим бўлиш,  уни юмшоқлик ва меҳр- шафқат билан яхшиликка буюриш;

📌 Тўртинчиси: Сабрли ва ҳалим бўлиш (шошқалоқлик ва дағаллик қилмаслик).

📌 Бешинчиси: Ўзи буюраётган нарсага амал қилиш. Шунда у  Аллоҳ таолонинг «Нима учун ўзингиз қилмайдиган нарсани гапирасиз?» (Соф сураси, 2-ояти) оятига тушиб қолмайди.

Шунингдек, оддий  (илмсиз) одам қози, муфтий ва эл орасида машҳур бўлган олимга насиҳат қилиши дуруст эмас. Чунки бу одобсизлик бўлиб, баъзан, илмсиз одам билмай қолган ҳолда ўзига зарар етказиб қўйиши мумкин,

«Фатавои Оламгирия» (Фатавои Ҳиндийя) китобидан

Мадраҳимов Абдурашид, ҲИМ талабаси


📿 Дўст томонга | @nurli_yol


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Ҳаётимдаги йўқотган нарсаларимнинг барчасини уларни йўқотиб қўйишдан қўрққаним учун йўқотдим.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🤲 У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий ла йадурру маъасмиҳии шай`ун фил арди ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.


Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

#duo #tonngi #tungi #foydali

📿 Дўст томонга | @nurli_yol


لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا

Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага мажбурламас. (Бақара сураси, 286-оят).

Парвардигор бир шохга у кўтара олмайдиган мевани илмайди.
Гарданингга юклаган ҳар иш сенга мосдир.
Сени курашлар майдонига ташладими, демак, сен у майдонга муносибсан.
Қўриқлашинг керак бўлган ҳар бир чегара сенинг чегарангдир, уни лозим тут.
Ғам, ташвишлар етдими, демак, сен уларни кўтаришга қодирсан.
Қийинчилик ва мусибатлар сени қувватли қилади.
Шу боис ўз ўрнингни ташлаб кетма.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 dan repost
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.