ҚАЛБДА ОТГАН ТОНГ
Зулфияхоним шеърияти ҳақида иккинчи мақола
Зулфияхоним ижодининг мавзу кўлами анчайин кенг, образ ва тимсоллар олами беҳад бой. Ижодкор асарларининг таҳлили унинг, айниқса, тонг тимсолига айрича меҳр қўйганини, орзу-умидларию нафис туйғуларини, изтиробларию армонларини ушбу тимсол замирига маҳорат билан жойлай билганини кўрсатади. “Муҳаббат тонги кулганда”, “Биз тонгни севган-чун”, “Саҳар мен билан...”, “Менинг тонгим”, “Тонгда сўз қудуғин тубига чўкиб..”, “Тонг”, “О, эртам, энг гўзал афсонам”... Сарлавҳаларнинг ўзиёқ шоиранинг тонгни нечоғлиқ эъзозлагани, қанчалар қадрлагани исботидир. Унингча, тонг – тиниқлик ва ёруғлик рамзи. Бу тиниқлик наинки оламга, кўнгилларга ҳам сафо бахш этади.
Биз тонгни севган-чун, соф кўкимизга
Уфқдан ўтолмас зулмат дудлари –
дея образли фикр юритади шоира.
Тонг – зулматнинг зидди. Зулмат эса истибдод тимсолидир. Шеъриятимиз тарихида халқимиз қисматидаги истибдод туни ўз ўрнини истиқлол тонгига бўшатиб бериши орзуси ифодаланган назмий асарлар кўп. Фурқат, Абдулла Авлоний, Тавалло, Чўлпон каби шоирларимизнинг аксар шеърлари бу фикрни тасдиқлайди. Табиийки, Зулфияхоним яшаб ижод қилган замонда бундай фикрни шеърга солиш маҳол эди. Бироқ одамзод ҳар қандай мураккаб ва қийин шароитда ҳам орзу қилишдан толмайди. Табиийки, тафаккурга кишан солинган ўша шўролар замонида шоира асарларида истиқлол орзуси ифодаланиши имконсиз эди. Бироқ ижодкорда шундай орзу бўлмаган эди, дея олмаймиз. Бизнинг наздимизда, шоира тонг ҳақида ёзар экан, бу тимсол орқали фақат ўз қисматидаги айрилиқ зулматининггина эмас, Ватан ва миллат ҳаётидаги истибдод тунининг ҳам барҳам топишини истаган. Буюк тарихга, муаззам адабиётга эга миллатнинг тенглар ичра тенг бўлишини, умумбашарият минбарида ўз сўзини айтишини орзу қилган. Зулмат дудларининг уфқ ортида қолиши истаги ифодаланган юқоридаги сатрлар шундай хулоса учун етарли асос беради, назаримизда.
Шеърларида изҳор этилганидек, тун ўтиб, чорбоғдан саҳарги туман кўтарилар экан, шоира чироқ сўндириб, отаётган тонгни кутди. Ёрқин тонгга етишар экан, тундан омон чиққан жонини нур сийлаганидан қувонди. Шомнинг устидан ял-ял кулган ҳар саҳар, ижодкорнинг ўз таъбири билан айтганда, унга халқининг юрагига сафар қилмоқ имконини берди. Ижодкорнинг ижодкорлиги шундаки, бошқалар ҳам бир хил кузатиш имконига эга бўлган ҳодисада у ўзгаларнинг хаёлига келмайдиган қонуниятларни пайқай олади. Ўзи ҳис этган туйғуни ўзгаларнинг шуурига келиши қийин бўлган оҳорли шаклда ифодалай билади. Табиат ва жамият тонгидаги ажиб мутаносибликни тажассум этган мана бу мисралар ушбу фикрни тасдиқлайди:
Менинг тонгим қалбимда отар,
Ўйдан, кўздан ҳайдаб уйқуни.
Ўйдан, кўздан зулматнинг ҳайдалиши, қалбларда тонг отиши – барча мутафаккирлар шуни орзу қилмаганми ахир?! Қалбида тонг отган одам – мудроқ фикрлардан, ғафлат уйқусидан халос бўлган одам. Қалбида тонг отган одам – оламга кўнгил кўзи билан қарай оладиган одам. Қалбида тонг отган одам – фақат зоҳирни эмас, моҳиятни ҳам англашга қурби етадиган одам. Бундай одамларнинг кўпайиши – жамиятнинг бахти. Ана шундай теран ҳақиқатларни мужассам этгани жиҳатидан ҳам юқоридаги шеър алоҳида эътиборга молик.
Шоира тонг тасвирини бадиий сўз воситасида, бетакрор ранглар орқали, ёрқин бўёқларда чизмоқ истайди. Тонг унга шу қадар илҳом бағишлайдики, юрак тўлқинини ифодалашга ҳатто табиатдаги ранглар камлик қилиб қолади. Давоми...
Нурбой Жабборов