АБДУЛЛА ОРИПОВ ФЕНОМЕНИ
уни англаш ва англатишга янгича ёндашув
Иккинчи мақола
Атоқли ижодкор Абдусаид Кўчимов қаламига мансуб “Мен шоирман, истасангиз шу...” бадиасининг муҳим фазилати Абдулла Ориповнинг ижодкор сифатидаги образи ёрқин ифодаланганидир. Бадиада мана бундай ёзилади: “Халқимизда, адабиётимизда миллий туйғуни қайта уйғотган бетакрор ва бетимсол истеъдод соҳибининг сўзлари фикру хаёлимни сеҳрлаб қўйган эди. У кишининг лутфидаги фалсафа, сўзларидаги образлар, тимсоллар... Қаердан олар экан? Қачон ўқиб чиқди экан бунча китобларни?” Бу саволларга шоирнинг ўз сўзларидан жавоб топади. Ибн Сино, Беруний, Спиноза, Гальвиций каби Шарқу Ғарбнинг буюк мутафаккирлари асарларидан ўзлигини танигани, турли олий ўқув юртларида таълим олган акалари йиққан китобларни обдан ўқиб чиққани, ёшлигидан ўн минглаб байтларни ёд билгани, йўқолган достонининг ҳар бир сўзини журнал учун қайта бошдан тиклаб бергани...
Бадиа муаллифи Абдулла Ориповнинг ижод концепцияси асосини белгилайдиган қарашларини ноёб инжулар каби теради. Улар бизни улуғ замондошимизнинг беқиёс адабий-эстетик олами билан яқиндан таништиради. Табиийки, ижод дунёси сир-синоатга бой. Унда аниқ қоидаларни жорий этиш маҳол. Лекин шоир қарашлари билан баҳслашиш қийин. Улар барча давр ижодкорлари учун сабоқ бўла олгулик. Жумладан, шоир фикрича: “Ҳар ким ижод қилаверсин-у, аммо бемалол, беўрин даъволар қилмасин. Уқувсизлигини услуб деб билмасин. Яна бир нарса шуки, одам қисқа умрини тажрибаларга исроф қилиб қўймаслиги керак. Шунингдек, шеър крассворд ҳам эмас. Сунъийлик, сўзга ҳурматсизлик – гуноҳи азим. Тўғри, Европа шеъриятида баъзан ребусчилик, шаклий маҳдудлик, чинакам маҳорат эмас, маҳоратбозлик учрайди. Лекин уларнинг ақли бутун шоирлари доимо Шарқдан шарқона руҳий теранликни ўрганиб келаётганини эсдан чиқармайлик... Энг қойил қоладиган ери шундаки, Навоийу Бобурлар шеърни кроссворд қилган эмас”. Таъкидлаш жоизки, улуғ шоирнинг миллий адабий-эстетик тафаккурга мезон бўлишга лойиқ бу каби қарашлари алоҳида тадқиқ қилиниши зарур.
Бадиада Абдулла Ориповнинг нафақат беназир шоир, балки шеърни бадиий сўзнинг юксак талаблари даражасида ўқий оладиган бетимсол нотиқ экани ҳам таъсирли сувратланган. Масалан, улуғ шоир замонамизнинг турли ёшдаги бир қанча истеъдодли ижодкорларидан “Ўзинг Алп Тўнғасан ёки Тутанхамон, эслаёлмассан...” сатри билан бошланувчи ғазалини ўқишни сўрайди. Улардан ҳеч бири бу ишни талаб даражасида уддалай олмагач, сеҳрли овоз билан ўзи ўқиб беради. “Турли доираларда, учрашувларда Абдулла ака шеър ўқиганини кўп кўргандим. Аммо ҳозиргидек жўшиб ўқишини, Худо ҳаққи, биринчи кўришим! – деб ёзади Абдусаид Кўчимов. – Унинг ўктам ва мағрур овози сатрдан-сатрга ўтган сайин кўтарилиб: ёллари елкандек ҳилпираб, заминни зир титратган кўйи баланд тепаликлар сари ўқдай учиб бораётган арслон наъраси янглиғ юракларда ғулу қўзғарди. Наъранинг зарби-залворидан гўё тоғлар тебранди, осмонўпар қоялар теракдек чайқалди, асрий жимликка кўмилиб ётган даралар мамлакатида кучли довул пайдо бўлди. Ларзалардан тўзғиган қорлар миллион-миллион кабутарлар сингари тўда-тўда, карвон-карвон булутларга қўшилиб-аралашиб осмону фалакка учди. Дарёлар жунбушга келди... Абдулла ака шеър ўқир, у бундан атиги бир неча дақиқа аввал муштдай бўлиб ўтирган одамга сира-сира ўхшамас – кўз ўнгимизда афсонавий алпга айланиб бўлганди”. Давоми...
Нурбой Жабборов