Си Цзиньпиннинг тарихий сиёсати ҳақида
Хитойда узоқ йиллар давомида Иккинчи япон-хитой уруши мавзу сифатида деярли муҳокама қилинмаган. Айниқса, 1970-80-йилларда Хитой ва Япония ўртасида Совет Иттифоқига қарши яқинлашув кузатилганди. Лекин 1980-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб тарихга муносабат ўзгарди. Мао давридаги ғоявий бўшлиқни хитой миллий ғояси билан тўлдиришга ҳаракат қилишди. 1989 йилда Тяньанмэн воқеаларидан сўнг, Совет Иттифоқи йўқ бўлиб, Хитой АҚШ ва Япония билан сиёсий қарама-қаршиликка юз тутди. Бу жараёнда япон-хитой уруши ҳақидаги хотира нафақат икки давлат муносабатларидаги муаммога, балки Хитойнинг миллий ўзлигини шакллантирувчи омилга ҳам айланди.
Си Цзиньпин ҳокимиятга келгач, бу тарихий сиёсатни кучайтирди. 2017 йилда Хитой ҳукумати япон-хитой уруши муддатини 1937–1945-йиллар эмас, балки 1931 йилдан 1945 йилгача давом этган “14 йиллик уруш” сифатида расман тан олди. Шу билан бирга, Хитой “Иккинчи жаҳон уруши” тушунчасини “Жаҳон антифашистик уруши” деб номлашни фаол қўллаяпти.
Шунингдек, Хитойнинг урушдаги қурбонлари сони бўйича ҳам расмий позиция ўзгарди. Мао даврида 10 миллион ҳалок бўлган деб айтилган бўлса, 1980-йилларга келиб бу рақам 20 миллионга етди. 2010-йиллардан эса 35 миллион кишининг “ўлган ва яралангани” ҳақида гапирила бошлади. 2015 йилда илк марта 3 сентябрь – Япония устидан ғалаба куни муносабати билан Тяньанмэн майдонида ҳарбий парад ўтказилди.
Сўнгги йилларда Хитой АҚШ билан тарихий масалалар бўйича ҳам рақобатни кучайтиряпти. Япон-хитой уруши ҳақидаги кинофильмлар Си Цзиньпиндан олдин ҳам суратга олинган бўлса, 2020-йиллардан “Америка тажовузига қарши кураш ва Корея халқига ёрдам” мавзусидаги кинолар кўпайди. Бу жараён Хитойнинг ички маданий майдонда ҳам АҚШга қарши курашини кучайтиришга қаратилганини кўрсатади.
🧠@nurbekalimov