Энг инсоний осиб ўлдириш
XIX аср ўрталарида Буюк Британияда осиш орқали қатл этиш усули сезиларли даражада ўзгартирилди. Илгари маҳкумлар жон таслим қилгунча узоқ муддат азоб чекиб, нафас тўхтаб қолиши натижасида ҳалок бўларди. Лекин янги усулда уларни баландликдан ташлаш орқали бўйин умуртқаларини синдириш ва бирдан ўлдириш мақсад қилинади. Бу усул нафақат тезроқ қатл этиш, балки маҳкумнинг оғриқ ва азобларини камайтириш учун ҳам ишлаб чиқилган эди.
Янги усулнинг самарали бўлиши учун аниқ ҳисоб-китоблар талаб этиларди. Шу мақсадда махсус жадвал тузилади, у маҳкумнинг оғирлигига қараб тушиш баландлигини белгилаб берарди. Агар баландлик камлик қилса, маҳкум ўлимигача азоб чекадиган вақт узайиб кетиши мумкин эди. Аксинча, агар баландлик ортиқча бўлса, у ҳолда бўйин умуртқаларининг шикастланиши ўта кучли бўлиб, бошнинг танадан ажралиши хавфи туғиларди.
Шундай хатолардан бири 1860 йилда Роберт Гудолл номли маҳбусни қатл этиш чоғида содир бўлган. Жадвал бўйича ҳисоб-китобдаги хатолик оқибатида унинг боши танасидан ажралиб кетади, бу эса қатл жараёнини кузатаётганларни шокка солади.
Шунга қарамай, бу усул ўша даврда энг “гуманитар” қатл усули сифатида кўрилган ва тез орада бошқа мамлакатларда ҳам жорий этилган. Ҳозирги кунда бу усул ва унга асосланган ҳисоб-китоблар айрим давлатларда, жумладан, Сингапурда ҳали ҳам қўлланяпти.
🧠@nurbekalimov