Метапневмовирус инфекцияси ҳақида нималарни билиш керак?
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда метапневмовирус инфекцияси ва унинг хавфлилиги ҳақида турли хабарлар тарқаляпти. Бу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Санитария-эпидемиология хизмати касаллик ҳақида расмий маълумот берибди.
Метапневмовирус илк бор 2001 йилда аниқланган бўлиб, асосан ҳаво-томчи йўли орқали тарқалади. Баъзан у ифлосланган юзалар билан алоқа қилиш орқали ҳам юқиши мумкин. Вируснинг айланиши кўпинча куз-қиш мавсумига тўғри келади. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма билан кузатилади. Айрим ҳолларда бронхиолит ва пневмония каби жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Лекин аксарият ҳолларда касаллик асоратларсиз ўтиб, беморлар қисқа вақт ичида тузалиб кетишади.
Ҳар йили дунёнинг турли давлатларида метапневмовирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилади. Айниқса, ўткир респиратор инфекциялар мавсумида бу вирус фаол бўлади. Қўшни Қозоғистонда ҳам бу мавсумда ўткир респиратор инфекциялар, грипп ва метапневмовирус билан боғлиқ ҳолатлар кузатилгани маълум қилинган.
Ўзбекистонда ҳам мавсумий респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг ошиши қайд этилаётган экан. Лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра, бу инфекциялар орасида 36,9% ҳолатларда грипп вируси, 30,2% да риновирус, 28,6% да респиратор-синцитиал вирус, 1,2% да метапневмовирус ва қолган қисмини бошқа турдаги вируслар ташкил қиляпти.
Шунинг учун, қўмита фуқаролардан профилактика чораларига амал қилишларини сўраяпти. Жамоат жойларига, айниқса ёш болалар билан боришни чеклаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги таъкидланяпти. Агар касаллик белгилари пайдо бўлса, шифокор кўрсатмасига асосан дарҳол даволаниш тавсия этилади. Ҳар қандай инфекцияни вақтли аниқлаш ва унга қарши самарали чоралар кўриш саломатликнинг асосий кафолати.
Ўзларингни эҳтиёт қилинглар🤘🏼
🧠@nurbekalimov