ЧИЗГИЛАРИМ-СЕЗГИЛАРИМ
Аслида, ҳар қандай икир-чикирлар муҳим фикрларнинг моясидир.
****
Бошловчи маълум бир мақсадли жамоани сафарга олиб чиққан ва манзилига элтувчи кишига ўхшайди. У муайян восита хоҳ автоулов бўлсин, хоҳ кема бўлсин, хоҳ ҳаво кемаси бўлсин уни бошқарувчиси кабидир. Гап бошқарувчининг қандай суръатда, қандай усулда, қандай тезликда бошқара олиш маҳоратига боғлиқ.
****
Нотиқ парвоз қилади, лекин ҳаво кемаси – самолёт эмас, дарё, денгиз бўйлаб сузади, аммо кема эмас, у қуруқлик бўйлаб илдам чопади, бироқ от ёки автомобил эмас. Демак, у сўзи билан еру кўкда, сувда юра оладиган “вездеход”микан?
****
Санъат бир нарсани иккинчи нарса орқали айтишдир. Адиб тўғридан-тўғри айтадиган бўлса, унинг фикри яланғоч бўлади. Демак, санъат ишоратдир, эзгуликдан башоратдир. Санъат кийим кийгизиш, кийгизганда ҳам ярашиқлисини, қарашиқлисини кийдиришдир. “Қизим, сенга айтаман – келиним сен эшит!” – нақли бежиз эмас экан-да.