ЧИЗГИЛАРИМ-СЕЗГИЛАРИМ
Қайиқчи иккита эшкакни эшсагина қайиқ илдамлайди. Ўнг ва сўл қўлдаги эшкаклар бараварига эшилмас экан, у бир жойда айлана ҳосил қилиб тураверади. Ўнг томондаги эшкак ният бўлса, чап томондагиси ҳаракат. Йўқса мақсад манзилига етиб бўлмайди. Қайиқчи – нотиқ, қайиқ – нутқ, эшкаклар эса мантиқдир. Мантиқгина ҳаракатни ва ниятни тўғри таъминлайди.
****
Дил – амир, тил – амр. У буюради, бу югуради. Амирга инсоф берсин.
****
Нотиқлик санъатида сўзлашдан кўра, тинглаш қобилияти кўпроқ моҳият ва хосият касб этади.
****
Адабий тилда сўзлашга интилиш, нотиқлик маҳоратига эга бўлиш учун нутқ бобида донг қозонганлардан кимгадир эргашиш, кимдандир таъсирланиш, кимнидир такрорлаш, кимгадир тақлид қилиш керак, ана шундан сўнггина ўз йўлингизни топа оласиз. Самолёт ҳам парвоздан олдин шатакка олинади. Гўдак ҳам илк қадамини ташлаб одимлаши учун суянч-у таянч, нотиқ учун ҳам эргашиш ва эргаштирувчи керак.