ФАРМОН АКА АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТЛАР
* Бахт ҳам вақт сингари биздан олдин юради. Фақат шитоби борларгина унга етиб олиш шарафига эгадирлар.
* Менинг ҳақиқатим менинг савиямдан баланд бўла олмайди.
* Мискиннинг кибрли бўлиши табиий, чунки мол-дунё ёки мансабга эришгач, у шундай қилиши мумкин, аммо кибрлининг ўзини мискин кўрсатмоғи ясамадир, чунки бу ишни у ноиложликдан ёки манфаат учун қилади.
* Ёшим улуғ, деб ҳар ерда, ҳар кимга насиҳат қилишдан тийилинг, негаки одамлар ўзига ибрат бўлган одамларгагина дилдан қулоқ соладилар. Ҳар улғайган киши нуроний бўлавермайди.
* Ҳаётнинг "Меҳнат дафтарчаси" га қилган ишларингиздан ташқари етиштирган шогирдларингиз ҳам қайд этилади. Ўша ёзув жойи бўш қолмасин.
* Кўнгилни олмоқ учун аввало кўнгилга эга бўлмоқ лозим.
* Рашкини тиймаган севганидан, нафсини тиймаган соғлигидан ажралади.
Фармон Тошев