Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг жамоат билан ўқиган намози бозорда ва уйида ўқиган намозидан йигирма неча баробар зиёдадир. У шундай бўладики, бирор киши таҳорат қилса ва уни чиройли адо этса, сўнг масжидга келса, ана шу келиши фақат намоз учунгина бўлса, ҳамда намозгина уни жойидан турғизса, то масжидга боргунича ҳар бир қадами учун бир даража берилиб, гуноҳлари ўчирилади. Агар масжидга кирса, намоз ичида турганлик савобини олади. Сизлардан бирингиз намоз ўқиган ерида ўтириб қолса, фаришталар унинг ҳаққига қуйидагича дуода бўлишади: «Аллоҳим, унга раҳм қил. Аллоҳим, унинг гуноҳларини кечир. Аллоҳим, бу банданинг тавбасини қабул эт, модомики, бу банданг у ерда бирор кишига озор бермаса ва таҳорати кетмаса», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу ҳадис лафзи Муслимники.
Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ: «Кимнинг гуноҳи кўп бўлсаю, уларнинг осонгина ўчирилиб кетишини хоҳласа, ҳаққига фаришталар кўп дуо ва истиғфор айтиши учун намоздан кейин жойнамозини лозим тутсин”, дедилар.
Xuja.Nisbatdor.uz