Тарафкашлик ва зулмкор режимларга қарши курашиш катта жасоратни талаб қилади, аммо билмасликни тан олиш ва номаълумга қадам қўйиш бундан ҳам катта жасоратни талаб қилади. Секуляр таълим бизга шуни ўргатади: агар биз бирор нарсани билмасак, билмаслигимизни тан олишдан ва янги далилларни излашдан қўрқмаслигимиз керак. Ҳатто бирор нарсани биляпмиз деб ўйласак ҳам, фикрларимизни шубҳа остига олишдан ва ўзимизни яна текширишдан қўрқмаслигимиз лозим. Кўплаб одамлар номаълумдан қўрқишади ва ҳар бир саволга аниқ жавоблар излашади. Номаълумдан қўрқиш бизни ҳар қандай зулмкордан кўра кўпроқ фалажлаши мумкин. Тарих давомида одамлар, агар биз барча ишончимизни мутлақ жавоблар устига қурмасак, инсонийлик жамияти қуллаб тушишидан хавотирланишган. Аслида, замонавий тарихга кўра, ўз билмаслигини тан олишга ва қийин саволларни беришга тайёр жасур одамлар жамияти, одатда, нафақат кўпроқ гуллаб-яшнаган, балки барчаси ягона жавобни шубҳасиз қабул қилиши керак бўлган жамиятлардан кўра тинчроқ яшашган. Ўз ҳақиқатини йўқотишдан қўрқадиган одамлар, дунёни турли нуқтаи назарлардан кўришга одатланган одамларга қараганда кўпроқ зўравон бўлишади. Жавоб бериб бўлмайдиган саволлар, одатда, сиз текшира олмаган жавоблардан кўра анча фойдали бўлади. ~Ювал Ной Харари
Китоб: 21 Lessons for the 21st Century
Китоб: 21 Lessons for the 21st Century