Йиғладим. Охирги марта қачон йиғлаганимни эслолмадим. Ичимда нимадирлар узилаверди. Мен боғлашга тиришавердим. Силлам етмади. Кучим тугади. Кўзимдан оқиб тушди бари. Оқаверди. Ичимда бир томчи алам қолмади. Умуртқамни силаган кафтнинг тафтини соғинаман. Улкан ичикиш бостириб келаётгандек туйилади устимдан. Менинг иложсизлигим, менинг ожиз ҳолатим сеникидан анча фарқ қилади: менда адолатига умид боғлаб, юкинадиган кучларим йўқ. Мен енгилликкача етиб боришим учун миямда хулосалар яратишим керак. У ердаги оғир рангларни бурнимни тортганча ювиб чиқишим керак. Ўзимни минг бир парчага бўлиб, яна янгидан қуриб чиқишим керак. Ойларни, балки, йилларни босиб ўтишим керак. Худога сола олиш имтиёзидан маҳрумман мен ҳатто. Бироқ, шу ҳолимда инсонликка қанчалар яқинлашиб боравераман, катарсис шумикан?
Ҳа, бу дунёда йиғлаш соатлари бор. Бу дунёда ўта кучсиз ва арзимас мавжудот эканлигингни ҳис қилиш паллалари бор. Тозариш онлари бор.
Эртага? Эртага бошқа шахсиятинг ғалабасини жиим кузатасан. Тугаллай олмайсан бироқ ўзингни