Ҳурматли ва азиз аёллар!
Сизларни баҳор фаслининг гўзал ва файзли байрами — 8-Март, Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Аёл — бу меҳр, садоқат ва нафосат тимсоли. Жамият ва оилани мустаҳкамлашда, фарзандлар тарбияси, давлат ва халқ манфаати йўлидаги меҳнатларингиз беқиёсдир. Бугунги кунда аёлларимиз сиёсат, иқтисодиёт, фан, таълим, тиббиёт ва бошқа соҳаларда ўз салоҳиятини намоён этиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётгани таҳсинга сазовор.
Давлатимиз раҳбарининг хотин-қизларга кўрсатаётган эътибори, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасидаги ташаббуслари натижасида юртимизда аёлларга муносиб шароитлар яратилмоқда.
Сизларнинг билим ва салоҳиятингиз, интилиш ва жасоратингиз жамиятимизнинг янада равнақ топишига хизмат қилмоқда.
Бу муборак кунда сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-фаровонлик ва ишларда улкан муваффақиятлар тилайман!
Ҳурмат билан,
Абдулазиз Абдурашидович
Халқ депутатлари Янги Наманган туман Кенгаши депутати