СТАТИСТИКА
186 нафар аёл депутат бўлди!
Жорий йилги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларда аёллар фаол қатнашди.
Сайловлар натижасига кўра, сайланган депутатларнинг 38 фоизини аёллар ташкил этди ва бу Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Депутатлар орасида аёллар сони 11 нафарга кўпайиб, 48 нафардан 57 нафарга етди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълумотига кўра, сайловда 607 нафар қўмита тизими ходимлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари ўз номзодини илгани сурган эди. Уларнинг 186 нафари депутатликка сайланган. Шундан 7 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, 1 нафари ҳудудий ва 178 нафари маҳаллий Кенгашлар депутати мақомига эга бўлди.