Наманган вилояти судлари | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Наманган вилояти судларининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Олимжон Исмаилов иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 январдаги фармойишига асосан Наманган вилояти суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланган Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович жамоага таништирилди.

Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судининг суд мажлиси котиби лавозимидан бошлаб, Тошкент шаҳар хўжалик судининг суд мажлиси котиби, маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг котиби, катта маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. 2014-2017 йилларда Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси, 2017-2021 йилларда Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси, 2021 йилдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси бўлиб фаолият олиб борган.

Олий суд раисининг ўринбосари янги раҳбарнинг фаолиятига тўхталар экан, талабчан, жонкуяр, ўз соҳасининг етук мутахассиси эканини алоҳида таъкидлади. Вилоят суди раислари, судьялар Абдуносир Игамбердиевни юксак ишонч билан муборакбод этиб, янги фаолиятига муваффақият тиладилар.

Якунда Олий суд раисининг ўринбосари судьялар ва тизим ходимлари билан суҳбатлашиб, меҳнат ва ижро интизомига риоя этиш, суд ҳокимиятининг обрўйи ва нуфузини сақлаш бўйича тушунтиришлар берди.

Сайт | Telegram




Наманган вилояти суди жамоаси 26 январь - Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан барча соҳа вакилларини муборакбод этади!

Сайт | Telegram


Наманган вилояти маъмурий судининг судьялари Наманган шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, амалий дарс машғулоти ўтдилар.

"Шарафли судьялик касби" мавзусида бўлиб ўтган мулоқотларда ўқувчи-ёшларга судьялик касби, унинг масъулияти, суд тизимидаги ислоҳотлар ҳақида сўзлаб бердилар. Очиқ, самимий руҳда ўтган учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга судьялардан батафсил жавоб олдилар.

Сайт | Telegram


"Наманган" радиосининг "Сўраган эдингиз" дастурида Наманган вилояти судининг судьяси Ғайратали Дарвешалиев билан қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида суҳбат

Сайт | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон тумани судининг сайёр суд мажлисида назорат остидаги бир гуруҳ шахслар муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилинди

Сайт | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олий суд Пленумининг ер билан боғлиқ қарорида малакалашнинг ўзига хос жиҳатлари ва ўхшаш таркибли жиноятлардан фарқлари тушунтирилган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд Ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

Сайт | Telegram


Одил судловни амалга оширишда суд биноларида яратилган шароитлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айни жиҳатдан, жиноят ишлари бўйича Уйчи тумани судида фуқаролар ва ходимлар учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, суд биносининг ташқи ва ички ҳовлисида асфалтлаш, дарахтларга шакл бериш, тозалов ишлари олиб борилди. Суд заллари, фуқаролар учун кутиш хоналари таъмирланиб, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Албатта, бу каби қулайликлар одил судлов самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Сайт | Telegram


Жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон тумани суди томонидан туман ички ишлар бўлимида семинар машғулоти ўтказилди.

Унда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар хусусида сўз юритилди.

Хусусан, судьялар томонидан ички ишлар идоралари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, амалиётга жорий этилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Сайт | Telegram



10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.