“ОК”нинг МАЪНОСИ НИМА?
Ҳаммада ОК урф бўлди. СМС ёки мессенжердаги ёзишмаларда “майли”, “яхши”, “тушундим” демасдан Ок деб ёзишади. Қийналиб ўтириш кимга ёқади? Иккигина ҳарф – ОК. Лекин нима дейишаётганини ўзлари ҳам билмайдилар.
Окейнинг сўз маъноси ва имо-ишораси маъноси бор. Иккиси икки хил тарихга ва маъноларга эга.
1- ОК ... инглизча “all correct” – ҳаммаси яхши дегани. Илк марта эса “orl korrek” деб ишлатилган. Чунки у пайтда атайлаб хато ёзиш урф бўлган.
АҚШда президент Мартин Ван Бюреннинг сайлов кампаниясида ҳам ишлатилган. Old Kinderhook (кўҳна Киндерхуклик) сўзининг қисқартмаси кейинроқ О.К.га айланиб кетади.
2 - ОК белгиси эса қадимдан мавжуд. У Грецияда “севги изҳори”ни, Буддизмда “ички ҳотиржамлик”ни, Японияда “танга” маъносида, Европада аввал “узук” маъносида эди. Ғаввосларнинг сўзлашувида эса “ҳаммаси жойида” дегани.
Лекин Франция ва Тунисда Окей белгисини кўрсатсангиз “ноль”, “ҳечнимага арзимайди” деган бўласиз. Греция ва яқин Шарқда, Аргентина, Чили, Сальвадор, Мексика, Германияларда эса бутунлай ҳақоратли. “Окей” белгисини улар “Сен аҳмоқсан!” деб тушунади, қўполлик, уятсиз имо-ишора, ЛГБТга ишора деб қабул қилишади. Бразилияда бу ўрта бармоқни кўрсатиш билан баробар. Арабларда эса “ёмон кўз”, “лаънат” белгиси.
“Ҳаммаси ОКЕЙми?” дейдиган баъзи қовоқкаллалар ҳам бу сўзни маъносини билмаса керак. Билса айтармиди...
Muallif: Timurbek Tangriberganov