Қозоғистонда 30 киши метапневмовирус билан касалланди
Қозоғистонда мавсум бошидан буён 30 киши метапневмовирус билан касалланган. Бу ҳақда "Sputnik Казахстан" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, метапневмовируси кўплаб мамлакатларда ўнлаб йиллар давомида айланиб юрган вируслардан биридир.
Эпидемия мавсуми бошидан буён аниқланган ижобий намуналарнинг 1,6 фоизини метапневмовирус ташкил этган.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакатда грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши даврида ҳавода фаол айланиб юрувчи ва махсус даволашни талаб этмайдиган бошқа турдаги инфекциялар қаторида ушбу вируснинг штаммлари аниқланган.
Маълумот учун, метапневмовирус Хитойда ҳам тарқалгани ҳақида хабарлар мавжуд.
Telegram | Facebook | YouTube