🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤
бўйича яшайдиган эр
🔜Эркакнинг касби илоҳиётчи бўлмаслиги мумкин, аммо у хонадонининг илоҳиётчиси бўлиши лозим. Ҳаворий Павлус хотинларни жамоатхонада жим ўтиришга ундаб шундай дейди: “Агар бирор нарса ўрганишни истасалар, уйда ўз эрларидан бу ҳақда сўрасинлар. Имонлилар жамоатида хотинга сўзга чиқиш адабсизликдир” (1Кор. 14:35). Ҳозирги аёлларнинг фожеалари шундаки, улар эрларидан Муқаддас Китобда нима ёзилганини сўраш ўрнига, фол очишади. “Эрим билмайди”. Эр хотинининг назарий саволларига жавоб беришга қодир бўлиши лозим. Агар жавоб бера олмаса, у ўрганишга ва ўз таълимотидаги кемтикни тўлдиришга тайёр бўлиши лозим. Ҳаворий Павлуснинг сўзлари нафақат хотинларни чеклайди, балки эрларга муайян талаблар қўяди. Агар эр бирон нарсани билмаса, у буни ўрганиши керак.
▶️ Иккинчидан, эр оиласини нима учун эътиқод қилиш кераклигига ўргата олиши учун, аввало, ўша нарсани ўзи билиши керак. Бунга эришиш учун эса доимо Муқаддас Китобни ўрганиши лозим. Муқаддас Китобни ўрганишга қўшимча равишда, тақводор масиҳий таълимотни яхши баён қиладиган ва малакали илоҳиётчилар томонидан ёзилган китобларни ўқишга ҳам ўзини бағишлаши керак. У фақат Калом устида фикр юритиб қолмасдан, ўқитувчиларнинг асарларидан ҳам фойдаланиши керак.
🔜Эр Муқаддас Китобни ўрганган сайин, шубҳасиз, Худонинг улуғворлиги ва ягона иродасини яхшироқ тушуна бошлайди. Шунда у илгари ўзи риоя қилган хато таълимотлардан воз кечиши ва оиласини нотўғри йўлга бошлагани учун улардан кечирим сўраши, ҳаммасини бошдан бошлаши керак. Ҳар қандай вазиятда ҳам эр – Инжил масиҳийси нотўғри фикрларга маҳкам ёпишиб олмаслиги керак, ҳатто ўзгаришлар унга қимматга тушса ҳам.
Учинчидан, биз мазҳабга эътиқод қилиш кўзда тутилган муайян фазилатларни ривожлантиришимиз керак. Бу фазилатлар сизнинг хонадонингиздан мустаҳкам жой олиши лозим. Муқаддас Китоб, бутун таълимот сизнинг ҳаётингизда акс этиши керак, деб ўргатади ва бизнинг ҳаёт тарзимиз, ўз навбатида масиҳийлик таълимотини шарафлаши керак.
Масиҳий эр бошқараётган уйда шу хонадонга хушбўй ҳид бериб турадиган жуда кўп фазилатлар бўлиши керак. Бундай эр ҳеч қачон хотинига меҳр кўрсатмасдан ва унга етарлича эътибор қаратмасдан гапирмаслиги лозим. У болаларини жазолаётганда ҳеч қачон ўзини йўқотмаслиги, гуноҳ қилиб қўйса, вазиятни қайта тиклаши лозим. Эр уйда қоя бўлиши керак – Худонинг марҳамати билан Масиҳнинг ўзи бўлган Ўша Қояни акс эттирадиган кичик тош бўлиши лозим.
🔤Хотинлар ва эрларнинг мажбуриятлари
▶️Оиладаги мажбуриятларнинг имтиёзлари
Оила ҳақида фикр юритиб, тўсатдан қилинган ҳаракатлар – самимий деган фикрга, айни пайтда мажбурият туйғусига асосланган бошқалари эса сунъий ва ўйланган деган фикрга келдик. Айниқса, “Қалб ишлари” бизни шу асосда фикр юритишга ундайди. Кўпчилик, мажбуриятни бажариш ҳақиқий севгини чеклаб қўяди, деб ҳисоблайди.
🔜 Муқаддас Китоб эса, севги – бу Худо амрларига чин юракдан риоя қилишдир, деб ҳисоблайди. Масиҳнинг Худо халқи учун ўлими – севгига буюк мисолдир. Аммо бу қурбонлик ҳиссий туйғу эмас эди. Масиҳ оғир қайғу билан Худонинг ғазаби тўла заққум косани ичди. Бу қайғу Унинг бизга бўлган севгисини олиб кетмади, аксинча, бу севги янада мустаҳкамроқ бўлди.
Биз ўз мажбуриятларимизни қувонч билан қидирганимизда, туйғуларимизни тартибга солишга шу вазият ёрдам беради. Агар ўзимизнинг мажбуриятларимизни Худо биз учун белгилаганлигини ва керагича бўлиб берганини англаб, уларни бажаришга киришсак, У берган баракадан шодланишимиз мумкин. Натижада биз ўз–ўзидан юзага келадиган ҳаракатларни рад қилишга эмас, балки уларни тартибга солишга келамиз.
🔤Муқаддас Китобда эрлар учун кўрсатилган мажбуриятлар
Эски Аҳднинг қадимги яҳудий тили ва Янги Аҳднинг грек тили эр сўзини “эркак” сўзига нисбат берадилар. Аммо контекст эр ҳақида қачон сўз бораётганини аниқлаб олишга ёрдам беради. Муқаддас Китобда яна кенг тарқалган ва “жаноб” деб таржима қилинадиган baal сўзидан ҳам фойдаланилади. Грек тилида иккита ўхшаш сўз бор: kurios – “жаноб” (хўжайин) маъносида қўлланади; hupandros – “лавозими юқори эркак” маъносини билдиради.