ИСО МАСИҲ ТУҒИЛИШИНИНГ 12 САБАБИ
1️⃣ "Мен ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик қилмоқ учун туғилганман, ана шу мақсадда оламга келдим"
(Юҳанно 18:37)
2️⃣. "Аммо Худонинг Ўғли иблиснинг ишларини барбод қилиш учун келди" (1 Юҳанно 3:8, Ибронийлар 2.14-15)
3️⃣. "Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. Ахир, соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир" (Марк 2:17)
4️⃣. "Инсон Ўғли йўқолганни излаб топиш ва уни қутқариш учун келган" (Луқо 19:10)
5️⃣. "Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи бошқаларга хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган" (Марк 10:45)
6️⃣. "Худонинг Ўз Ўғлини юборишдан мақсади бизни қонун остидаги ҳаётдан халос этиб, Ўзига фарзанд қилиб олиш эди" (Галатияликлар 4:5)
7️⃣. "Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин" (Юҳанно 3:16)
8️⃣. "Худо бизга бўлган севгисини шундай намоён қилди: У бизга ҳаёт бериш учун ягона Ўғлини дунёга юборди" (1 Юҳанно 4:9)
9️⃣. "Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман" (Юҳанно 10:10)
🔟. "Мана шу гўдак Исроил халқи орасида кўп одамларнинг қулашига ва юксалишига сабабчи бўлади. У Худодан аломат бўлади..." (Луқо 2:34-35)
1️⃣1️⃣. “Эгамизнинг Руҳи мени қамради. Йўқсилларга Хушхабар етказмоқ учун Эгам мени танлади..." (Луқо 4:18)
1️⃣2️⃣. "Мен сизларга айтяпман: Худонинг содиқлигини кўрсатиб, Унинг ота-боболаримизга берган ваъдаларини бажариш учун Исо Масиҳ яҳудийларнинг хизматкори бўлиб келди. Масиҳнинг келишидан яна бир мақсади шу эдики, ғайрияҳудийлар ҳам Худонинг меҳр-шафқати учун Уни улуғласинлар" (Юҳанно 12:27, Римликлар 15:8-9)
Джон Пайпер
Телеграм || Инстаграм || TikTok