#Дин_халқ_хизмати_йўлида
Ибратли ҳаёт:
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон
(1858-1957)
• Умидбахш одимлар | 9-қисм •
• Иккинчи жаҳон уруши авжига чиққан паллада Совет давлати раҳбари Иосиф Сталин барча динлар вакилларининг диний ҳаётини қисман тиклашига, 1942 йил охирида эса Россиянинг Уфа шаҳрида диний бошқарма очилишига рухсат беради.
• Бутун Ўрта Осиё минтақаси бўйлаб Русияда мусулмонлар диний бошқармаси тикланиб иш бошлагани, масжидлар очилгани ҳақида хушхабар тарқалади.
Эшон Бобохон Исломнинг илк даврларида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирига: «Аллоҳга қасам, бу дин мукаммалликка эришадиган кун яқиндир. Ўша куни юракларда Аллоҳдан қўрқишдан бошқа қўрқинч қолмайди», деганларини ҳадис, тарих китобларидан яхши биларди.
• Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай кўтаринки ишончлари шайх Эшон Бобохонни илҳомлантиради. Ўрта Осиёда мусулмон жамоаларини бирлаштирувчи диний марказ ташкил этиш ғоясини Эшон Бобохон анчадан буён дилга тугиб келардилар. Чунки Русия мусулмонларининг ягона диний бошқармаси, Ўрта Осиё у ёқда турсин, бошқа минтақалар, масалан, жуда кўп мусулмон халқлар яшайдиган Шимолий Кавказ ва Кавказортидан ҳам минглаб чақирим узоқда – Уфа шаҳрида жойлашган эди.
• Дин ходимлари жуда қаттиқ сиқувга олинган йиллар, келажакка умид билан боқувчи нақшбандия пир-устозларидан бири Эшон Бобохон, фарзандларимдан кимдир ҳаётини тўлалигича дин хизматига бағишловчи бўлади, деб ишонар, умид қилар эдилар.
1 • 2 • 3 • 4 • 5 • 6 • 7 • 8 ...
Давоми бор...
✈️ t.me/muftiylaruz
Саҳифаларимиз:🔅
🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram