Jizzax viloyati hokimi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни Жиззахда кенг нишонланди
Жиззах вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Жиззах вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этди ва "Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда жонажон Жиззахимизнинг барча хотин-қизларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этаман. Жорий йилда бу айём муборак Рамазон ойида нишонланаётгани ҳам ўзгача маънога эга. Зотан, муқаддас ислом дини ҳам аёлларни, оналарни эъзозлаш ва қадрлашга чақиради," деб барчани самимий муборакбод этди.
Ҳаётимизга мазмун бағишлайдиган, одамийлик, мардлик, олийжаноблик сари йўл кўрсатадиган, сабр-тоқат ва садоқат соҳибаси бўлган аёлнинг меҳр-муҳаббати ва заҳматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Тўмарис, Нодирабегим, Гулбаданбегим, Увайсий, Зулфия, Саида Зуннуновадек буюк аёлларимиз жасорати халқимиз тарихини ёруғ нур каби ёритиб турибди. Улуғ момоларимизга хос бўлган ноёб фазилатлар замонамиз аёллари сиймосида ҳам давом этаётганидан фахрланамиз.
Бугун юртимиз ва вилоятимизнинг шарафини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшаётган, ҳалол ва самарали меҳнатлари билан эътирофга сазовор бўлаётган хотин-қизлар сони тобора ортиб бораётгани барчамизни қувонтиради. Жамиятда гендер тенглигини таъминлашга қаратилаётган давлат сиёсати натижаси ўлароқ, давлат бошқаруви ва жамиятнинг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Тантанали тадбирда турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар эсдалик кўкрак нишони ва вилоят ҳокими фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Тадбирда санъат аҳлининг чиқишлари меҳмонларни хушнуд этди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi