МИНГБУЛОҚЛИК ӮҚИТУВЧИ ПАРА ДЗЮДО БӮЙИЧА ӮЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИДА ҒОЛИБ
21-24 октябрь кунлари Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ёшлар ҳамда катталар ӯртасида Ӯзбекистон чемпионати ӯтказилди. Беллашувда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 300 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун ӯзаро кураш олиб борди.
81 килограмм вазн тоифасида Наманган вилояти вакили Тиллақӯзи Каримжонов Андижон ва Навоий вилоятларидан келган рақибларини ортда қолдириб, 1-ӯринни эгаллади.
Тақдирлаш маросимида Ӯзбекистон Миллий паралимпия қӯмитаси раҳбарияти ғолибларга махсус диплом ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.
Вакилимиз республика паралимпия терма жамоасига қабул қилинди. Шунинг баробарида Осиё чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қӯлга киритди.
Дарвоқе, 2-гуруҳ ногиронлиги бӯлган Тиллақӯзи Каримжонов 8-умумий ӯрта таълим мактабида жисмоний маданият фани ӯқитувчиси. Асосий эътиборни таълим-тарбия самарадорлигига ҳамда жисмонан соғлом, маънавий баркамол ӯғил-қизларни камол топтиришга қаратган. Спорт мусобақалари ва жамоат ишларида фаол.
Ҳамюртимиз ӯтказилажак Осиё чемпионатида ҳам фақат ғалабага эришишидан умидвормиз.