San'atshunos yondaftari dan repost
#архив
Тарихий фото: биринчи ўзбек актрисалари Москвада. 1927 йил. Ўтирганлар, чап томондан: Маъсума Қориева, Софья Туйбаева, Тамарахоним; тик турганлар, чап томондан: Гавҳар Раҳимова ва Замира Ҳидоятова.
Биринчи бўлиш доим қийин. Айниқса, санъатда. Сал кам бир аср муқаддам, даҳшатли таъқибу тазйиқларга қарамай, суратдаги аёллар илк бора очиқ юз ила саҳнага чиқишди. Бу жасоратнинг бадали ғоят оғир бўлди: ота-онанинг лаънати, қавму қариндошларнинг юз ўгириши, ҳатто, фожиали ўлим... Аммо, улар танлаган йўлидан қайтмади. Театр, санъат учун шундай қурбонлигу азобларга-да рози бўлишди. Хўрлигу ҳақоратларга-да чидашди. Жадид аёллар деб аташ мумкин уларни...
Дарвоқе, суратдаги актриса Маъсума Қориева ҳақида яқинда Миллий театрда "Биринчи қалдирғоч" номли спектакль саҳналаштирилди. Бу актрисанинг бошдан кечирганларини ўқисангиз, вужудингиз музлаб кетади, йиғламасдан иложингиз қолмайди. Аёлнинг нозик тийнати, жуссасига шунча азоб, шунча мусибат.