Бюро органларида садоқат билан хизмат қилаётган аёлларга эхтиром кўрсатилди.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармасида 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи Суръат Жаббаров соҳада хизмат қилаётган аёл ходимларни байрам билан табриклаб, уларнинг фидокорона меҳнатини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, тармоқ рахбарлари ва ходимлар ҳам табрик сўзларини билдирдилар.
Байрам дастури давомида тизимда фаолият олиб бораётган барча аёлларга байрам совғалари улашилди.
Тадбирда таъкидланганидек, Бюро органларида аёлларнинг роли беқиёсдир. Улар ўзларининг билим ва тажрибалари билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Байрам тадбири аёлларга кўтаринки кайфият бағишлаб, уларнинг иш самарадорлигини оширишга хизмат қилмасдан қолмайди.