Mezonlar dan repost
Ўша жума куни у қулоғига дам-бадам чалинаётган узуқ-юлуқ иғвога ўхшаган гап-сўзлардан юраги безиб, барвақт пиёда ҳазрат Абдуллоҳ Ансорий хонақоҳига отланди. Унда ёлғиз ўзи жуда узоқ ибодат қилди. Ўз муножотига берилиб вақт ўтганини ҳам билмади. Дарвозага қайтганда кўча тўла оппоқ кийинган одамлар масжидлардан жума намозидан тўла-тўда бўлиб чиқиб келардилар. Мусулмонлар Алишерга тизза баравар эгилиб қуллуқ қилиб ўтар, Навоий елкасини енгил эгиб таъзим билан жавоб қайтарарди. У ўз дарвозасига яқинлаганда, нечукдир бирдан орқадан шовқин-сурон эшитилди. «Пўшт-Пўшт! Тарриқу! Тарриқу! Тарриқу! — деб тўрт барзанги ғулом кўтарган тахти равон пайдо бўлди. Навоий нима гап экан деб орқасига ўгирилиб ўгирилмай тахти равон унга етиб келди.
Кутилмаганда тахти равон пардаси сурилиб, кўзлари қийиқ, юзни тухумдай юмалоқ ва сарғиш-оқ хушбичимгина чеҳра кўринди.
— Махдум,-деди оқ-сарғиш хушрўй бу башара, махдум, бугун ҳазрати Мирзо қошларида ажаб гапларни айтишди...
Парда яна сурилди. Хушрўй башара парда ортида ғойиб бўлди. Забардаст ғуломлар тахти равонни шиддат билан олиб ўтдилар. Алишер ҳайратдан ҳанг-манг бўлди. «Не гап? Не гап бўлган?» — деб изтиробга тушди. Шунда бир неча ойдан бери давом этаётган, лекин ҳеч учи, сабабини топиб бўлмайдиган иғволарнинг заҳари Алишернинг бошига урди. У ўзининг нима қилаётганини англамади. Бутун азобли уйларига ҳозир жавоб топилгандай эди. Ниҳоят, мана, гапнинг учи чиқди. Мирзо не деганлар? Мирзо мусоҳиблари не жавоб айлаганлар? Хайрми? Хатарми? Ҳикояни тўлиқ ўқиш: 👉🏻 АМИР АЛИШЕРНИНГ ТАВБАСИ